Ўзбекистонда кечаги кун коронавирусга чалинганларнинг сони 658 та одамга етган, 465 та одам пневмония касаллигига дуч келган, деб хабар беради республика Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати.
Тошкент шаҳрида 121 та, Қорақалпоғистонда 79 та, Тошкент вилоятида 65 та, Самарқанд вилоятида 63 та, Сурхондарёда 62 та ҳолат аниқланган.
KUN.uz нашрига кўра, бу жорий йилда COVID-19 га чалиниш бўйича янги рекорд ҳисобланади. 18 июль куни республикада 585 нафар одамда инфекция борлиги аниқланган.
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 120631 нафарни ташкил этган. Ўтган кун тўртта одам ушбу инфекциядан вафот этган. Пандемия бошланганидан бери коронавирусдан ўлганларнинг сони 805 та одамга етган.
Республикада COVID-19 дан эмланган одамларнинг сони 1 миллиондан ошади. «Ўзбекистон-24» телеканали Зангиота инфекция шифохонасининг реанимация бўлимида мазкур касалликдан даволанаётган одамлар тўғрисида кўрсатув намойиш этди. Унда беморлар касаллик оғир кечаётгани айтиб, врачлар билан биргаликда пандемияни жиловлаш учун одамларни эмланишга чорлайдилар.
Қўшни Қирғизситонда ҳам коронавирусга доир ҳолатнинг мураккаб экани кўзга ташланади. Республикада бир кунда 1291 та одамда инфекция борлиги аниқланган, улардан 939 та ҳолат Бишкек шаҳрида аниқланган. Мамлакатда бир кунда COVID-19 дан ўн нафар одам вафот этган, уларнинг олтитаси пойтахтда ҳаётдан кўз юмган.