Толиблар Россия билан санкциялар бекор қилинишини муҳокама қилганлар

Суҳайл Шоҳин. Twitter @pajhwok фотосурати

Толибон» (РФда террорчи ташкилот деб тан олинган ва тақиқланган) ҳаракати россия томони билан санкцияларни бекор қилинишини муҳокама қилмоқда. «Толибон» ҳаракатининг Доҳадаги офиси вакили Суҳайл Шоҳин Москва сафаридан сўнг РИА Новостига шуни маълум қилган.

«Биз улар (россия ҳукумати)дан (БМТ ХК) санкциялар рўйхатидан чиқаришларини илтимос қилдик», — деди у.

Бундан аввал толиблар 2020 йил АҚШ билан бўлган музокараларда ҳаракатни барча «қора рўйхат»дан чиқариш масаласини ўртага қўйганлар ва гўёки Вашингтон бунинг устида бош қотирмоқда. Бироқ, РФ президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Қобулов РИА Новостига ҳозирча толибларни санкциялар рўйхатидан чиқариб юборишга имкон йўқлигини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, бу борада амалиёт афғон сиёсий кучлари томонидан музокалар бошланиб, аниқ-равшан кун тартиби шаклланганидан сўнггина бошланиши мумкин.

«Толибон»нинг тўрт кишидан иборат делегацияси 8 июль куни Москвага музокаралар ўтказишга келган. Ташриф икки кун давом этган. Делегацияни Шаҳобиддин Диловар бошқарган.

БМТ Хавфсизлик кенгаши 199 йили «Толибон»га қарши санкциялар эълон қилган ва у бир неча бор тафтиш қилинган, деб хабар беради ТАСС. Охирги марта 2015 йил декабрда молиявий оқимларга қарши 2255 — резолюция қабул қилинган. Шунингдек, БМТ санкциялари ҳаракат аъзолари ва улар билан ҳамкорлик қилган шахсларнинг банк рақамларини блоклаш, уларнинг хорижга чиқишини тақиқлаш ва қурол-яроғ эмбаргосини жориш этишни ўз ичига олади. Резолюцияга кўра, толибларни қўллаб-қувватлаган ҳар қандай шахс ёки гуруҳ «қора рўйхат»га киритилиши мумкин.

АҚШ Афғонистондаги операцияларни тўхтатганидан сўнг толиблар ҳукумат кучларига қарши қасқатгич зарбалар бера бошладилар. ВВСга кўра, бугун жангарилар Ғазна шаҳрини ўраб олганлар.

Ҳозирча толиблар бирорта афғон провинциясининг маъмурий марказини босиб олмаган, бироқ камида ўнта маъмурий марказни қамал қилганлар. Ушбу воқеалар билан бир даврда Қабулда АҚШнинг Афғонистонда олиб борган йигирма йиллик курашига бағишланган тадбир бўлиб ўтди: америка контингентинининг қўмондони генерал Остин Миллер расман ўз лавозимини тарк этди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ