Bloomberg: АҚШ Тожикистон, Қозоғистон ва Ўзбекистондан 9 мингта афғонни вақтинча қабул қилишни илтимос қилган

АМЕРИКАЛИК ҲАРБИЙЛАР АФҒОНЛАР ДАВРАСИДА . NYT САЙТИ ФОТОСУРАТИ

АҚШ ҳукумати Тожикистон, Қозоғистон ва Ўзбекистондан америкаликларга ёрдам берган 9 мингга яқин афғонларни вақтинча қабул қилишни сўраган. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги музокаралардан хабардор иккита манбасига таяниб хабар беради.

Келишув истиқболда Марказий Осиё давлатлари билан Афғонистонга доир ҳамкорликнинг бир қисми бўлиб қолади, деб ёзади ахборот агентлиги. Ўзбекистон ва Тожикистон Ташқи ишлар вазирлари шу ҳафта Вашингтонда бўлиб, келишувни муҳокама қилмоқдалар. Унда АҚШнинг ушбу давлатлар ҳудудидан туриб разведка ва кузатув ишларини олиб бориш масаласи ҳам кўрилмоқда, деб хабар беради манбалардан бири.

1 июль куни НАТО қўшинлари Қобулдан 65 километр олисдаги АҚШнинг «Баграм» йирик авиабазасини тарк этгани маълум бўлди. Объект афғон ҳукумати ихтиёрига топширилган.

Қоидага кўра, Қўшма Штатлари дастлаб бошпана беради, кейинчалик америкалик ҳарбийлар билан ҳамкорлик қилган мамлакат фуқароларига— грин-карталар тақдим этилади. Яқинда АҚШ Давлат департаменти вакилининг ўринбосари Жалина Портер ижтимоий иммиграция визаларини олишни хоҳлаган афғонлар идентификация қилинганини маълум қилди. Шунингдек, у ушбу одамлар ва уларнинг оила аъзолари яқин орада америка визасини олишни кутиб туриш учун Афғонистондан учинчи давлатга ўтиб туриш имконига эга бўлишларини айтиб ўтди.

Аввалроқ The New York Times газетаси гап америкаликлар билан таржимон,ҳайдовчи, қўриқчи, таъмирчи сифатида ҳамкорлик қилган 18 мингта афғон тўғрисида боришини ёзганди. Яна 53 мингта одам уларнинг оила аъзолари саналади. Нашр манбаси уларни вақтинча жойлаштириш ҳудуди дея Гуам оролини тилга олган. Бироқ, Bloomberg бу ғоя расмийлар томонидан жиддий қабул қилинмаганини ёзади.

Агентлик АҚШ Конгресси махсус иммиграция визалари сонини қисқартирганини ва у 26 мингта одамга берилиши мумкинлиги эслатиб ўтади. Июнь ойида АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Конгрессдан афғонлар учун бу чекловни 8 минг ўринга кўтаришни илтимос қилган, лекин бу борада ҳозирча қарор қабул қилинмаган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Россия ҳукумати мигрантларни назорат қилишда полиция ролини оширишга қарор қилди

  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди