Ўзбекистонда 46 даража жазирама кутилмоқда

yandex.ru/pogoda сайти харитаси

Ўзгидромет хабарига кўра, яқин тўрт кун ичида республика ҳудудларида ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 41°, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида 44° гача бўлган иссиқ об-ҳаво сақланиб туради.

«6-8 июлда Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши ҳисобига, иссиқ кўтарилиши кутилмоқда. Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрлардан 5-8° га юқори бўлади.

Кундуз кунлари ҳаво 41-43° гача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 44-46° гача исийди»— дейилади хабарда.

Ўзгидромет республикада сўнгги ҳафта ҳаво ҳарорати баланд бўлишини 28 июнь куни маълум қилганди. Синоптиклар июнь ойи охири ва июль бошида ҳаво ҳарорати одатдагидан 2-4° юқори бўлишини ва «Ўрта Осиё иқлими учун бундай ҳолат ноодатий ҳисобланмаслигини» таъкидлагандилар.

Шунга қарамасдан, Ўзбекистонда 31 май куни кейинги ўн йиллар давомида содир бўлмаган жазирама иссиқ қайд этилди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ