Афғонистон ҳукумати ҳарбийлари яна Тожикистон чегарасини кесиб ўтдилар

Афғонистон армиясининг бир гуруҳ ҳарбийлари «Толибон» ҳаракати (РФда тақиқланган) жангарилари билан бўлиб ўтган жангдан сўнг чегарани кесиб, Тожикистон ҳудудига чекиндилар. Бу ҳақда 27 июнь куни «Ховар» агентлиги республика Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизматига таяниб хабар берди.

«Соат 12:50 (10:50 мск)га қадар бўлиб ўтган кескин жанглардан сўнг Афғонистон ҳукумати қўшинларининг 17 нафар ҳарбийси ҳаёти ва шахсий таркибни сақлаб қолиш мақсадида «Шаҳритуз» чегара пости орқали Тожикистон республикаси ҳудудига чекинишга мажбур бўлган», — дейилади хабарда.

Матбуот хизмати тожик чегарачиларининг «инсонпарварлик ва яхшиқўшничилик» принципларидан келиб чиқиб афғон ҳарбийларини ўз ҳудудига киришига изн берганини айтади. Миллий хавфсизлик қўмитаси маълумотларига кўра, қуролланган толиблар гуруҳи Балх вилоятининг Чукчук аҳоли пунктидаги чегара постига ҳужум қилган.

Мазкур туманда вазият ҳамон оғирлигича қолмоқда, радикал ҳаракат ва ҳукумат қўшинлари ўртасида жанглар давом этмоқда.

22 июнь куни «Толибон»нинг «Шерхон-Бандар» божхона ва савдо пунктига уюштирган ҳужумидан сўнг афғон ҳукумати қўшинларининг 134 нафар ҳарбийси Тожикистон ҳудудига чекинишга мажбур бўлганди. Кейинчалик улар ватанига қайтиб ўтганлар, айримлари махсус рейс билан Қобулга элтиб қўйилган, дейилади ТАСС хабарида.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Россия ҳукумати мигрантларни назорат қилишда полиция ролини оширишга қарор қилди

  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди