Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнот берди

Ижтимоий тармоқлардан олинган сурат: Бир кун олдин Афғонистон ҳукумати қўшинларининг бир гуруҳ ҳарбийлари чегарани кесиб, Тожикистон ҳудудига ўтган

2021-йилнинг 23-июн куни 53 нафар афғон чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва маҳаллий қуролли гуруҳлар Шўртепа тумани ҳудудидан Ўзбекистонга ўтди, — деб хабар беради Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Зарурий суриштирув ва тергов тадбирлари ўтказилганидан сўнг ушбу афғон фуқаролари ватанига қайтарилган.

«Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний киришга қилинган ҳар қандай уринишлар қатъий бартараф этилади, давлат чегарасини бузганларга эса энг кескин чоралар кўрилади.

Ўзбекистон томони Афғонистон билан анъанавий дўстона ва яхши қўшничилик муносабатларини асраш, бетарафликни сақлаш ҳамда қўшни мамлакат ички ишларига аралашмаслик тарафдори эканлигини қатъий маълум қилади», — дейилади ТИВ баёнотида.

Вазирлик қўшни мамлакатда «зўравонликнинг ортиши чуқур хавотир уйғотаётганини» маълум қилади.

«Коронавирус пандемиясининг янги тўлқини шароитида кескинликнинг кучайиши афғон халқи ҳаётини янада мураккаблаштирмоқда.

Ихтилофга алоқадор барча томонларни куч ишлатишдан тийилишга ҳамда тинч аҳоли орасида қурбонлар келиб чиқишига йўл қўймасликка чақирамиз», — дейилади баёнотда.

Бундан аввал тожик томони афғон ҳарбийларининг чегарадан ўтганини маълум қилганди. 21 июнь куни «Толибон»нинг (РФда террорчи деб тан олинган ва расман тақиқланган ташкилот ) «Шерхон-Бандар» божхона ва савдо пунктига уюштирган ҳужумидан сўнг Афғонистон ҳукумати қўшинларининг 134 нафар ҳарбийси тожик-афғон чегарасини кесиб ўтган. «Инсонпарварлик ва яхшиқўшничилик принципларидан келиб чиқиб, тожик чегарачилари афғон ҳарбийларининг чегарани кесиб, Тожикистон ҳудудига ўтишига изн берган. Афғонистон Ислом Республикаси ҳарбийларидан 4 нафари яраланган ва биттаси ўлган бўлган», — дейилади республика Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси хабарида.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ