Россия Бош вазири Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо бўлишидаги манфаатларига урғу берди

Абдулла Арипов ва Михаил Мишустин. government.ru сайти фотосурати

Евроосиё иқтисодий иттифоқида тўлақонли иштирок этиш ўзбек иқтисодиётига қўшимча имкониятлар яратади, республика фуқаролари учун манфаатли бўлади. Россия Бош вазири Михаил Мишустин 22 июнда бўлиб ўтган РФ ва Ўзбекистон ҳукумати раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссия мажлисида мана шулар ҳақида гапириб ўтди.

«Биз Ўзбекистоннинг ЕОИИда кузатувчи давлат сифатида иштирок этаётганини олқишлаймиз. Сизлар уюшмамизнинг иттифоқ доирасида иқтисодий ҳамкорликка оид қарорларнинг тайёрланиши, қабул қилиниши билан яқиндан танишиб чиқишингиз, товарлар, хизматлар, капитал ва ишчи кучларининг тўсиқ ва чекловларсиз умумий бозорини яратиш борасида тажрибасини кўришингиз мумкин», — деди у.

Икки томонлама муносабатлар тўғрисида гапираркан, Мишустин ўтган йили РФ ва Ўзбекистон ўртасидаги товарайирбошлаш 15 фоизга ўсиб, $6 млрд.га етгагини қайд этди. У икки мамлакат ҳамкорлиги доирасида Ўзбекистонда агро-логистик мажмуалар, Россия ҳудудида улгуржи-тақсимлаш марказларининг барпо тилаётганини таъкидлади. Бундан ташқари, у трансплорт-логистик коридорларни очиш режалари борлигини ҳам айтиб ўтди.

«Барча йўналишда ҳамкорлик қилиш имкониятларига эгамиз.Саноат, ёнилғи-энергетика комплекслари, тиббиёт, маориф, рақамли иқтисодиёт, юқори технологиялар соҳасида ҳамкорлигимизни кенгайтириш зарур, деб ўйлайман», — деди Мишустин, Россиянинг кўпгина соҳаларда Ўзбекистон билан тажрибаларини баҳам кўришга тайёр эканини қўшимча қиларкан.

ЕОИИ — 2015 йил 1 январдан бери фаолият юритаётган халқаро иқтисодий бирлашув уюшмасидир. Унинг иштирокчилари— Россия, Арманистон, Белоруссия, Қозоғистон ва Қирғизистон бўлиб, Ўзбекистондан ташқари Молдова ва Куба кузатувчи давлатлар қаторига киради.

2019 йил 2 октябрда Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш нияти маълум бўлди. Буни Россия сенати скипери Валентина Матвиенко ошкор қилди. Ўзбекистон ҳукумати евроосиё бирлашувидан манфаатдор бўлишини тасдиқлаб, ҳозирча иттифоққа аъзо бўлишдаги «плюс ва минуслар» ўрганилаётганини таъкидлади. Шундан сўнг жамиятда ушбу иттифоққа кириш-кирмаслик ҳақида бахс-мунозаралар бошланиб кетди. Кейинчалик Ўзбекистон ушбу иттифоқда кузатувчи мақомида иштирок этишини маълум қилди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ