Ўзбекистонда ўтган куни 371 та одамнинг коронавирусга чалингани қайд этилди, деб хабар беради республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. Пандемия бошланганидан бери мамлакатда инфекцияга йўлиққанларнинг умумий сони 104 834 нафарга етган. Бир кунда COVID-19 дан икки киши вафот этди ва ўлганларнинг умумий сони 713 та одамни ташкил этади.
Коронавирусга чалинганларнинг кўпчилиги Тошкент шаҳрида қайд этилган — 170 нафар одам. Кейинги ўринларни Самарқанд (40) ва Тошкент вилоятлари (39) эгаллаган. Сўнгги кунларда инфекцияга чалинганларнинг сони кескин ошди ва май ўртасидан бери бу кўрсатгични рекорд дейиш мумкин.
Қирғизистонда ўтган куни ковидга чалинганликнинг 787 та ҳолати аниқланди ва бу йил бошидан бери максимал кўрсатгич ҳисобланади. Коронавирусга чалинганларнинг деярли тенг ярми Бишкекда (368 та ҳолат) қайд этилган. Ўш шаҳрида — 97 , Чуйда — 130, Ўш вилоятида — 96, Жалол-обод вилоятида — 38 та касалликка чалиниш ҳолатлари аниқланган. Ўтган куни 4 нафар бемор COVID-19 дан ўлган.
Пандемия бошланганидан бери Қирғизистонда 112 777 та одам коронавирус инфекциясига чалинган, жами 1 916 та одам касалликдан вафот этган.
Афғонистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, 17 июнь куни 2313 та одамнинг коронавирусга чалингани аниқланган. TOLONEWS тарқатган хабарда бир кунда инфекциядан 101 нафар бемор ҳаётдан кўз юмгани ва бу кўрсатгич пандемия бошланганидан бери рекорд ҳисобланиши таъкидланади. Афғонистонда шу кунга қадар жами 98 844 та одам коронавирусга чалинган ва улардан 3943 нафари вафот этган.