Тожикистон ва Ўзбекистон раҳбарлари иккита ГЭС қурилиши бўйича келишув имзоладилар

Тожикистондаги Зарафшон дарёси

Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг хабарига кўра, 11 июнь куни Душанбеда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси президенти Эмомали Раҳмон Зарафшон дарёсида иккита ГЭС қуриш лойиҳаси бўйича қўшма акциядорлик жамияти ташкил этиш тўғрисида келишув имзолади.

2018 йили маълум қилинган мазкур объектлар икки босқичда бунёд этилади. Биринчи босқичда қуввати 140 МВт иборат «Ёвон» ГЭСи қурилади. Унинг қиймати 282 млн доллар бўлиши прогноз қилинмоқда. Иккинчи босқичда, йилига ўртача 600 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарувчи, қуввати 135 мегаваттга ва прогноз қиймати 270 миллион АҚШ долларига тенг «Фандарё» гидроэлектр станциясини қуриш имконияти ўрганиб чиқилади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Энергетика вазири Алишер Султонов Kun.Uz нашрига берган интервьюсида айтиб ўтган.

Шунингдек, Султонов лойиҳа буюртмачиси этиб, томонлар иштирокида ташкил этиладиган акциядорлик жамияти белгиланишини таъкидлади. Лойиҳа халқаро молия ташкилотларининг қарз ва грант маблағлари ҳамда таъсис қилинадиган қўшма корхона устав жамғармасига киритиладиган томонларнинг ўз маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.

Маълумки, Зарафшон дарёси Ҳисор тоғ тизмаси музликларидан бошланиб, Тожикистоннинг Панжикент, кейин чегарадан оқиб ўтиб Ўзбекистоннинг Самарқанд, Навоий ва Бухоро вилояти ерларини суғоради.

Трансчегаравий Зарафшон дарёси ҳавзаси

Узоқ йиллар давомида сув ва гидроэнегетикага оид муаммолар Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатларига соя солиб келганди. Бунга кўпроқ собиқ Ўзбекистон президентининг қўшниларга нисбатан олиб борган муросасис сиёсати сабаб бўлганди. Ҳатто 2015 йили Ислом Каримов агар ГЭС қурилиши БМТ томонидан тасдиқланиб, халқаро келишувга аосланмаса, у ҳолда минтақада «сув учун урушлар» бошланиши мумкинлигини ваъда қилганди. Шавкат Мирзиёевнинг иқтидорга келиши билан Тошкент ва Душанбе муносабатлари ижобий томонга ўзгара бошлади.

* 2021 йил 9-10 июнда икки мамлакат ўртасида энергетика, транспорт, автомобилсозлик, электротехника, тоғ-кон ва енгил саноатлари, фан, таълим, спорт ва бошқа соҳаларда 35 та ҳужжат имзоланди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди

  • Таъсир доираси ўз ватани сарҳадларидан ошиб ўтган турк илоҳиётчиси Фатҳуллоҳ Гулен аслида ким бўлган?