Алишер Усмонов боланинг даволаниши учун $1,5 млн пул ўтказди

Алишер Усмонов. »Ўзбекистон 24» канали кадри

Россиялик ўзбек миллатига мансуб бизнесмен Алишер Усмонов орқа томон мушак атрофияси касаллигига чалинган икки яшар Костя Гепаловнинг даволаниши учун 115 млн рубль ($1,5 млн) миқдорида маблағ ўтказиб, шу билан зарур дори-дармон учун пул йиғиш тадбирини якунлади. Бу ҳақда болакайнинг онаси Санкт -Петербургдаги «Фонтанка.ру» нашрига хабар берган (Гепаловлар оиласи ушбу шаҳарга бундан икки йил олдин Байкалорти ўлкасидан кўчиб келган).

Боланинг ота-онаси жами 169 млн рубль ($2,3 млн) йиққан, мазкур касалликни даволаш учун қўланиладиган укол — «Золгенсма» препаратига деярли шунча маблағ талаб қиланади. Ушбу препарат 2019 йили АҚШда ишлаб чиқилган.

Дори-дармонга пул йиғиш масаласида бош акционери Усмонов ҳисобланган «Удоканская медь» компанияси катта ёрдам кўсатди. Бундан ташқари, Костянинг ота-онаси Байкалорти ўлкаси губернатори Александр Осипов ва боланинг тақдирига бефарқ бўлмаган барча инсонларга ўз миннатдорчилигини билдирдилар.

Орқа томон мушак атрофияси — ирсий касаллик бўлиб, унда орқа миянинг инсонни ҳаракатга келтирувчи нейронлари шикастланади ёки буткул ишдан чиқади. Касаллик бора-бора мушакларнинг кучдан қолишига, организмнинг ҳаракатланиш ва нафас олиш функциясини издан чиқаради. Бундай касаллик тахминан 7 мингта туғилган чақалоқнинг бирида учрайди ва боланинг ирсий нобуд бўлишида бош омил ҳисобланади.

Алишер Усмонов авваллари ҳам бундай касалликка учраган болаларга ёрдам қўлини чўзиб келган. Ўтган йил октябрь ойида бизнесмен айни шундай ҳасталикка учраган астраханлик Леня Ямковскийнинг даволаниши учун 50 млн рубль ($680 минг) миқдорида пул ўтказган эди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ