«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Тошкент — Москва йўналиши бўйича кунига иккитадан чартер рейсини йўлга қўйди

Тошкент аэропортида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» самолётига чиқаётган йўловчилар

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» (Uzbekistan Airways) авиакомпанияси Тошкент — Москва йўналиши бўйича 2021 йил 24 майдан тортиб 14 июнга қадар кунига иккитадан «кафолатланган чартер рейси»га чипта сотувини эълон қилди. Эълон авиакомпания сайтига жойлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» бунга қадар Тошкентдан Москвага ҳафтада бир марта, яъни шанба кунлари авиапарвозни амалга ошираётган эди.

Коронавирус эпидемияси туфайли Россия ва Ўзбекистон ўртасида мунтазам авиақатновлар тўхтатилгани сабаб, орада чартер рейслари йўлга қўйилганди.

Чартер рейсларининг «кафолатгани»га қарамасдан, ўзбек миллий авиакомпанияси «жадвалга ўзгартиришлар киритилиши мумкин»лигидан барчани огоҳлантиради.

Мазкур рейсларга Ўзбекистон Республикаси, Тожикистон республикаси ва Россия фуқаролари авиачипта сотиб олишлари мумкинлиги алоҳида қайд этилади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ