Украина полицияси Луцкдаги террорчини қўлга олиб, гаровга олинганларни озод қилди

Луцкдаги Театр майони: БТР, террорчи ва гаровга олинганглар. Unian.net сайти фотосурати

Украина полицияси Луцк шаҳрида автобус йўловчиларини гаровга олган террорчини қўлга олди ҳамда 13 нафар гаровга олинган фуқароларни озод қилди, дея хабар беради УНИАН.

Қўлга олишдан олдин полициячи гаровга олинганларга сув бераётган пайтда автобус ичида ёлғиз ўқ овози янгради, шундан кейин автобус олдига БТР етиб келдида баланд овозда портлаш янгради ва шундан кейин штурм қилиш бошланди.

Террорчи Россиянинг Оренбург вилоятида туғилган, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимларига ўзини Максим Плохой деб таништирган одам бўлиб чиқди. Украина ички ишлар вазирининг ўринбосари Антон Герашченко тақдим этган маълумотларга кўра, унинг ҳақиқий исми Максим Кривош бўлади.

Ровен вилоятининг Дубно шаҳрида истиқомат қилувчи 44 ёшли Кривош муқаддам икки марта судланган ҳамда қатор оғир жиноятларни содир этгани учун 10 йил жазони ижро этиш муассаларида қамоқ муддатларини ўтаб чиққан. Луцк шаҳар суди 1994 йилда уни талончилик, фирибгарлик, товламачилик, қонунга хилоф тарзда ўқ отар ва совуқ қуролларини, жангавор ўқ-дори воситаларини ва портловчи моддаларни ўзи билан бирга олиб юриш, сақлаш, тайёрлаш ва сотишда айбдор деб топиб, қамоқ жазосига ҳукм қилганди. Луцк шаҳар-туман суди 2005 йилда уни молиявий ресурслари билан фирибгарлик амалиётини амалга оширишда, босқинчилик, товламачилик ҳамда қонунга зид равишда қурол, ўқ-дори воситалари ёки портловчи моддаларини ишлатишда айбдор топиб, қамоққа ҳукм қилганди.

Кривош Максим Плохой тахаллуси остида «Жиноятчи фалсафаси. Эркинлик Апологияси. Антитизим» дея аталувчи китобини чоп этди. Мазкур теракт содир этилган куни «ВКонтакте» ижтимоий тармоғидаги ушбу китобга бағишланган саҳифада унинг «Антисистема куни» муносабати билан «табриги» чоп этилиб, террорчининг талаблари баён этилганди.

«Ҳокимият атрофидаги диний-сиёсий, олигархик тизимнинг моҳияти террор. Давлат аслида террорчи бўлиб келган ва аслида ҳам шундай бўлиб қолмоқда», — дейилади «манифестда». Кривош у билан бирга «кўплаб одамлар, автоматик қуроллар, гранаталар, иккита бомба борлигини, учинчиси шаҳарнинг одамлар гавжум қисмида жойлаштирилгани» ва агар унинг талаблари бажарилмай қоладиган бўлса, ҳаммаси портлаб кетиши мумкинлигини билдирган. «Менинг ўлимим портлашларни тўхтатиб қўя олмайди», — дея огоҳлантиради Кривош.

Украина ички ишлар вазири Арсен Аваков, луцклик террорчининг шериклари қўлга олинганини маълум қилди, аммо уларнинг сони қанча бўлгани ҳақида тергов сири баҳонаси билан аниқлик киритмади.

Украина президенти Владимир Зеленский операцияда иштирок этган тезкор ходимларнинг ҳаммасини табриклаб, «Инсон ҳаёти – энг муҳим қадрият. Биз ҳеч кимни йўқотиб қўймадик. Бугун кун бўйи автобусда милтиқ нишони остида азият чеккан одамлар қариндошлари ва яқинларини қучоқларига олишлари мумкин», деб билдирди.

Луцкда амалга оширилган антитеррор операцясида ИИВ, Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) ва президент офисининг вакиллари қатнашдилар. Шаҳар марказига олиб борувчи барча йўллар тўсиб қўйилди, электр энергия таъминоти узиб қўйилди ва FM-эшиттиришлари тўхтатиб қўйилди.

Луцк шаҳар Театр майдонида 21 июль куни автобусни йўловчилари билан гаровга олган эркак Украинанинг собиқ президенти Петр Порошенко, ИИВ раҳбари Арсен Аваков ва украина элитасининг бошқа вакиллари (жами 24 киши) видеокамера олдида туриб ўзларини «террорчи» деб аташларини ҳамда тегишли роликларини YouTube каналига чиқаришларини талаб қилди. Бундан ташқари, у президент Зеленский бутун мамлакат аҳолисини ҳайвонларни эксплуатация қилиниши ҳақида ҳикоя қилувчи «Ерликлар» ҳужжатли фильмини кўришга чақирсин, деб айтган.

Волинск вилояти Миллий полицияси бош бошқармасининг раҳбари Юрий Крошко қўйилган талабларни «кети узилмайдиган иборалар тўплами» деб атаган. Шунга қарамай, Зеленский террорчининг талабларидан биттасини бажариб, «Ерликлар» фильмини кўришга тавсия қилаётганини тасвирланган видеони ёздирган. Зеленскийнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида: «Ерликлар» фильми, 2005 йил. Ҳамма кўрсин, деган ёзув пайдо бўлди, аммо кейинроқ олиб ташланди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ