Буюк Британия Кремлни коронавирусга қарши вакцинани ўғирлашга уринишда айблади

R-pharm.com сайти фотосурати

Буюк Британия ташқи ишлар вазири Доминик Рааб британиялик олимларга тегишли вакцина тўғрисидаги маълумотларни ҳакерлик йўли билан ўғирлашга ёки уларнинг ишини саботаж қилишга уринишлар ортида Россия разведкаси турганига ишончи комил. Бу ҳақда у Sky News нашрига шарҳлари давомида билдирди.

Раабга кўра, пандемияга қарши курашда «бутун дунё бирлашган» бир пайтда Владимир Путин ҳукуматининг ножўя хулқи ҳақида бор овоз билан билдириш муҳим. Британия ТИВ раҳбари ўтган ҳафта давомида америкалик, канадалик ва британиялик махсус хизматлар томонидан аниқланган ҳакерларнинг ҳаракатлари натижасида қандайдир бир маълумотни ўғирлашга эришилдими ёки йўқлиги борасида аниқлик киритмаган.

The News York Times таянаётган америка разведкаси маълумотларига кўра, «руслар ўзгалар ҳаракатини саботаж қилиш ниятидан кўра, ўз вакцинасини тезроқ ишлаб чиқариш учун тадқиқотлар натижаларини ўғирлашга уринган бўлиши эҳтимоли кўпроқ». Киберхавфсизлик бўйича мутахассисларга кўра, дунё соғлиқни сақлаш тизимига келтирилган бевосита зарар арзимаган даражада бўлган.

Буюк Британия ташқи сиёсати идораси раҳбари вакцинани ўғирлаш бўйича қарор Кремлнинг ўзида ва жуда юқори даражада қабул қилингани ҳамда Москванинг анча кенгроқ ва системали киберфаолиятининг бир қисми бўлиб қолганига аниқлик киритади.

Россиянинг ўтган йилги Британиядаги сайловларга аралашуви тўғрисидаги айбловларга бу у билан муносабатлардаги тарангликни кучайиб кетишига олиб келиши мумкинлиги тўғрисидаги шарҳлар қўшилди.

Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди раҳбари Кирилл Дмитриев Россияга ўғирлик қилишдан маъно йўқ, негаки Кембрижда жойлашган AstraZeneca компанияси ва Оксфорд университетинининг биргаликда ишлаб чиқарилган изланишлар маҳсули Россиянинг «Р-Фарм» компаниясига расмий равишда топширилган ва у бу вакцинани Россияда ишлаб чиқаришга бошлайди.

«Р-Фарм» ва AstraZeneca компанияларининг қўшма пресс-релизида айтилишича, май ойида AstraZeneca Оксфорд университети билан COVID-19 инфекциясига қарши AZD1222 вакцинасини ишлаб чиқариш учун шериклик тўғрисида битим тузишган. AZD1222 вакцинаси Оксфорд университети ҳузуридаги Женнер институти ҳамда Вакцинани ўрганиш бўйича Оксфорд гуруҳи билан бирга ҳамкорликда ишлаб чиқарилган.

AstraZeneca икки милларддан зиёд вакцина дозаларини етказиб бериш бўйича мажбуриятларни ўз зиммасига олган ҳамда уни бутун дунё бўйича иложи борича кўпроқ мамлакатларни «кенг ва адолатли глобал миқёсда» «фойда олмайдиган негизда» таъминлаш учун келишувга эришган.

Россияга «ҳужайрали линия ва аденовирусли вектор» топширилган, уларда антиген ишлаб чиқариш ва тайёр дори формасини чиқариш режалаштирилмоқда. «Вакцинани дунёнинг 30 та мамлакатларига, шу жумладан, Яқин Шарқ, Болқон минтақаси ва МДҲ мамлакатларига экспортини ташкил этилиши тахмин қилинмоқда», — дея компания вакиллари маълум қилдилар.

Марказий Осиёдаги мамлакатлар ичида COVID-19 инфекциясидан энг юқори ўлим даражаси бўйича кўрсаткичларга эришган Қирғизистон ўтган ҳафтада Россия ҳукуматига мурожаат қилиб, вакцина билан таъминлашни ҳамда медицина жиҳозлари, медикаментлар ва медицина ходимлари билан ёрдам кўрсатишни сўраган эди.

Жон Ҳопкинс университети маълумотига кўра, дунё бўйича COVID-19 инфекцияси билан зарарланганлар сони 14,5 миллиондан (ҳаммасидан кўпи АҚШ, Бразилия, Ҳиндистон ва Россия), ўлганлар сони эса 606 мингдан ошди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкент илк бор ўз ҳарбийларини Москвадаги Ғалаба парадига юборди. У ерда аскарлар қўшнилар билан қўшилиб кетди

  • Россиядан Ўзбекистонга учадиган чартер рейсга элчихонадаги электрон навбатдан айланиб ўтиб, қандай қилиб авиачипта сотиб олса бўлиши ҳақида

  • Россияда мигрантлар учун “ишонч рейтингини” жорий этиш режалаштирилмоқда. Хитойда бундай рейтинг яратиб бўлинган

  • Ўзбекистон элчихонаси ватанга биринчи навбатда кимларни жўнатиш борасида нималарга асосланиб қарор қабул қилаётгани ҳақида