«Пахтакор» Чемпионлар лигаси ўйинларини Қатарда якунлайди

«Пахтакор» ўйинчилари. Olympic.uz сайти архив фотосурати

Тошкентнинг «Пахтакор» клуби Осиё футбол конференцияси (ОФК) Чемпионлар лигасининг қолган ўйинларини Қатарда ўйнаб якунлайди. Бу ҳақда ОФК расмий сайтида хабар берилган.

Пандемия сабаб, ОФК раҳбарияти Чемпионлар лигасининг Ғарбий конференция матчларини Қатар стадионларида якунлашга қарор қилди. Ҳозирги форматда 16 жамоа иштирокида 39 та ўйин ўтказилади, жумладан «Пахтакор» 14 дан 23 сентябрга қадар гуруҳ босқичида тўртта ўйинда иштирок этади.

Икки турдан сўнг «Пахтакор» олтита очко билан В группасида биринчи ўринни саудларнинг «Ал-Хилал» клуби билан баҳам кўрмоқда. 14 сентябрь куни ушбу жамоалар учинчи тур доирасида тўқнашадилар.

20 октябрдан ОФК кубогининг D группасида тожикларнинг «Истиқлол» ва «Хўджанд» жамоаси, қирғизларнинг «Дордой», шунингдек туркманларнинг «Алтын-Асыр» жамоаси беллашувларни бошлайди.

Дунё бўйича футбол турнирлари, жумладан ОФК зонасидаги ўйинлар коронавирус пандемияси туфайли тўхтатиб қўйилганди. Йирик халқаро мусобақалар, жумладан Евро — 2020 ва Олимия ўйинлари бошқа муддатларга кўчирилди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нима учун Ўзбекистон яна бир бор газ тақчиллигига дуч келгани ва яна бир бор ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини чеклагани ҳақида

  • Япония беш йил ичида Марказий Осиё мамлакатларидаги лойиҳаларга тахминан 20 миллиард доллар сармоя киритади

  • Марказий Осиё республикаларининг Япония билан яқинлашувида кўз илғамас масалалар бор

  • Тошкентда Ўзбекистон гербини яратган рассом Анвар Мамажоновнинг график асарлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда