Ўзбек дирижёри Страсбург филармония оркестрига раҳбар этиб тайинланди

Азиз Шохакимов. Nuz.uz сайти фотосурати

2021 йил сентябридан 32 ёшли ўзбекистонлик дирижёр Азиз Шохакимов Страсбург филармония оркестрининг мусиқий ва бадиий раҳбари лавозимида ишлай бошлайди. У билан уч йилга шартнома имзоланди, дея хабар беради француз мусиқа жамоаси.

Шохакимов – Бамбердаги Густав Малер номидаги халқаро дирижёрлар конкурси ва Зальцбург ёш дирижерлар консурси лауреати ҳисобланади. У Германиянинг Жануби-Ғарбий радиоси симфоник оркестри, Эльб филармонияси, Радио-Франс филармония оркестри ва бошқа жамоалар билан ишлаш тажрибасига эга. 2015 йили ўзбек дирижёри Дюссельдорф Рейнидаги Немис операсида капельместер (хор капелласи оркестри раҳбари) лавозимини эгаллаб келади.

2014 йили Шохакимов Страсбург оркестри билан концет берган ва айрим созандалар билан яхши таниш. Дирижер жамоа билан репертуарни турли йўналишдаги куйлар билан бойитиш истагини билдиради. «Бу ажойиб созандалар билан куй яратишни сабрсизлик билан кутиб қоламан», – деб ёзади Шохакимов ўзининг Facebookдаги саҳифасида.

Страсбург филармония оркестри 1855 йили ташкил топган. У Миллий Рейн операсининг асосий оркестри ҳисобланади. Оркестрнинг бош майдони Мусиқа ва конгресс саройи саналади. 1994 йили жамоа миллий оркестр мақомига эга бўлган. Унинг таркибида юздан ортиқ музиқачилар меҳнат қиладилар.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ