Ўзбекистонда умумий овқатланиш соҳаси вакилларининг йил сўнггига қадар туну-кун ишлаши ва улар учун қатор имтиёзларни кўзда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ҳужжат рестораторларнинг Савдо-саноат палатасига қилган мурожаати асосида тузилган.
Кафе ва ресторанлар соҳиблари ёлланма ишчилар сонини кўпайтириш ва умумий овқатланиш шахобчаларининг ёзги террасларини очишига рухсат берилишини илтимос қилганлар.
Сўнгги таклифнинг долзарблигига сабаб, мамлакатда ёндош қурилмаларни барпо этишга доир рухсат олишнинг шаффоф механизми йўқлигидадир. Бу ҳақда яқинда тошкентлик ресторатор Лазиз Қаюмов хабар берганди. Қаюмовнинг пойтахтдаги Шаҳрисабз кўчасида жойлашган кафесининг терраси ва унга рақабатчи бўлганларнинг ишкомларини ҳокимият бузмоқчи бўлади. Аниқроғи, бу ишга тадбиркорларнинг ўзларини мажбур қилишади жарима солиш таҳдиди билан.
Бироқ, террасларни сақлаб қолишга эришилади. Ғуломовнинг ижтимоий тармоқда ёзишича, унинг кафеси ёнига техника ва ишчиларни олиб келишади. Бироқ, бу ерга етиб келган ҳокимият вакиллари бизнесменларнинг ўз фикрларини айтганларидан сўнг бузиш ишларини тўхтатадилар.
Умумий овқатлариш соҳаси пандемия туфайли республикада жорий этилган карантин туфайли оғир аҳволга келиб қолган ва шунинг учун унинг вакиллари Савдо-саноат палатасига ёрдам сўраб мурожаат қилишган. Бундан олдин палатанинг раиси Адҳам Икромов «Ўзбекистон 24» каналига берган интервьюсида президент Шавкат Мирзиёевнинг ҳукумат иқтисодиёт блогига ресторан бизнесини қўллаб-қувватлаш борасида топшириқ берганини эслатади. Жумладан, гап умумий овқатланиш соҳасига туризм соҳаси корхоналарига берилган имтиёзлар берилиши тўғрисида бормоқда.
Яқинда республикада умумий овқатлариш шахобчалари иш бошлаганди, лекин бу узоққа чўзилмади. 10 июлдан мамлакатда яна карантин чоралари кучайтирилди. Маҳсулот етказиб бериш билан шуғулланувчи кафе ва ресторанларгагина чекловлар жорий этилмади.