Давлат статистика қўмитаси БМТ ҳисоботини қайта кўриб чиқди

Ўзбекистон бозорида. Undp.org сайти фотосурати

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Ўзбекистонда «Тўйиб овқатланмайдиганлар улуши»га доир маълумотларини қайта кўриб чиқди ва ундаги 2016-2018 йилги – аҳолининг 6,3% (2 млн одам) кўрсатгичини — 2,8% га (900 минг) ўзгартирди. Давлат статистика қўмитасининг ишчи гуруҳи БМТ ҳисоботидаги ҳатоларни аниқлаганидан кейин ФАО докладига ўзгартириш киритди, деб хабар беради қўмитанинг матбуот хизмати.

ФАОнинг 2019 йилги ҳисоботида ушбу кўрсатгич– 6,3% ташкил этган ва унга кўра Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатлари ичида энг паст кўрсатгичга эга бўлган. Кўрсатгичлар қайта ҳисоблаб чиқилганидан сўнг улар янгиланди. Минтақада энг паст кўрсатгичга эга — Туркманистон бўлиб чиқди: 2016-2018 йиллари ушбу мамлакатда тўйиб овқатланмаётганлар сони аҳолининг 5,4% ташкил этган.

(ФАО маълумотларига кўра, 2017-2019 йиллари Ўзбекистонда тўйиб овқатланмаётган одамлар сони 2,6% (800 мингга яқин) ташкил этган. Қозоғистонда ушбу кўрсатгич 2,5% паст (тахминан 450 минг), Туркманистонда– 4% (230 минг), Қирғизистонда – 6,4% (400 мингдан ошиқ). Тожикистон бўйича маълумотлар берилмаган.

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитасининг пресс-релизида мамлакат президентининг фармон ва қарорлари асосида, жумладан республиканинг халқаро рейтинг ва индекслар бўйича позициясини яхшилаш борасида қатор ишлар амалга оширилаётгани айтиб ўтилган.

БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти томонидан ҳар йили чоп этиладиган «Тўйиб овқатланмаётганлар улуши» ҳисоботи дунё мамлакатлари аҳолисининг яшаш даржасини кўрсатиб туради. ФАОнинг асосий вазифаси дунёда очлик, қашшоқлик билан курашишдир.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ