Ўзбекистонда коронавирусдан уйда даволаётган одамлар дори воситалари ва бир марталик ниқоблар билан таъминланадилар. Бу ҳақда коронавирусга қарши кураш Республика махсус комиссияси қарор қилди, деб хабар беради республика Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Telegram-канали.
Бундан буён коронавирус касаллигидан уйида давланаётган беморларга «Гидроксихлорохин», «Азитромицин», «Парацетамол», «Витамин С» каби дори-дармонлар ҳамда бир марталик тиббий ниқобларни белгиланган меъёрда, бепул етказиб бериш йўлга қўйилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда тегишли идораларга зудлик билан мазкур дори-дармонларнинг 50 мингта тўпламини шакллантириш ва уйида даволанаётган беморларга етказиб бериш тизимини йўлга қўйиш вазифаси юклатилган.
Республиканинг барча вилоятларида колл-марказлар фаолият юритмоқда. Одамлар бу ерга қўнғироқ қилиб, коронавирус профилактикаси, ташхиси ва даволаниш бўйича керакли тавсияларни олишлари мумкин.
Бундан олдин хусусий клиникаларга ҳам коронавирус беморларини даволашга рухсат беригани хабар қилинганди.
COVID-19 нинг симптомсиз енгил формасига чалинган беморлар 5 июлдан уйларида даволаниш имконига эга бўлдилар. Участка врачлари бундай беморларга ҳар куни қўнғироқ қилиб, уларнинг умумий ҳолати ва касаллик диномикасини кузатиб борадилар. Касаллик кучайган пайтда беморлар инфекция стационарига ётқизилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, 17 июль эрталаб Ўзбекистонда коронавирусга чалинганларнинг сони 15 349 нафар одамни ташкил этган, улардан 8 655 таси тузалиб кетган, 76 таси ўлган.