Қозоғистон транзит учун тўлов миқдорини маълум қилди

Тожик-ўзбек чегарасидаги россияликлар Asiaplustj.info сайти фотосурати

Қозоғистон ҳукумати ўз ҳудуди орқали Тожикистондан ортга қайтмоқчи бўлган россияликларнинг ўз автомобилларида қайтишларига рухсат берди. Бу ҳақда Хўжандда жойлашган РФ Бош консуллиги сайтида хабар берилган.

Дипломатларга кўра, ҳар бир автомобиль, ундаги ҳайдовчи ва учта йўловчи учун транзит ҳақи $1500 бўлади. Қозоғистон ҳудуди бўйлаб транзит юк ташувчи автомобилларида амалга оширилиб, ҳайдовчи ва йўловчилар автобусларда полиция ҳамроҳлигида Россия чегарасигача кузатиб қўйилади.

Ўзбекистон ҳудуди бўйича транзит арзон— ҳар бир майина учун $40 тўланади. Автомобиль ҳайдовчилари ўз машиналарида полиция кузатувида чегарагача етиб олишлари мумкин.

Хабарда Бош консуллик «Ўзбекистон ва Қозоғистон орқали транзит тартибларига таъсир кўрсатолмасли»гини айтиб, қоидалар икки давлат томонидан жорий этилишини маълум қилади.

Россиянинг чет эл паспортига эга, 2020 йили рус номерида Тожикистонга шахсий автомобилида келган фуқароларгина икки давлат орқали транзитдан фойдаланишлари мумкин. Консуллик одамлардан бу борада тезроқ керакли ҳужжатларни ҳозирлашни сўрайди.

Таҳминан 700 та шахсий машинасига Тожикистонга келган россияликлар пандемия туфайли чегарада тўпланиб қолганлар. Одамлар Хўжанддаги Россия Бош консуллигига бир неча марта ёрдам сўраб мурожаат қилганлар. Май ойида уларга петиция уюштириш таклиф этилган. Июнь ўртасига келиб уни 200 нафар россиялик имзолаган.

Июнь ойи ўртасида россияликлар «Фотехобод» тожик-ўзбек чегара назорат пунктига йиғила бошладилар. Консуллик республика ТИВ ва Ўзбекистон ва Қозоғистон ташқи ишлар маҳкамаси билан музокаралар олиб борди. Тожикистон уларнинг чиқиб кетишига рухсат берди, Ўзбекистон ҳам уларни ўз ҳудудидан ўтказиб юборишга рози бўлди. Лекин Қозоғистон билан музокаралар узоқ вақт давом этди. Бироқ Қозоғистон томонидан қўйилган шарт кўпчилик учун бажариб бўлмас талаб бўлиши мумкин: чегарада ушланиб қолган одамлар бундан бир ой олдин молиявий томондан қийлана бошлаганларини маълум қилгандилар.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ