Белоруссиянинг энг кучли клуби ўзбек футболчисига қизиқиб қолган

Шаҳбоз Умаров. Championat.asia сайти фотосурати

Белоруссиянинг 15 карра чемпиони БАТЭ клуби «Энергетик-БГУ» таркибидаги Шаҳбоз Умаров билан шартнома имзоламоқчи. Бу ҳақда Championat.Asia хабар беради.

БАТЭ «Энергетик-БГУ» ярим ҳимоячилари Алексей Носко ва Шаҳбоз Умаровлар билан шартнома имзоламоқчи. Ўзбек футболчиси «Энергетик-БГУ» клубига ижарага берилган ва унинг соҳиби Олмалиқ КМК ҳисобланади. Хабарда БАТЭ ўйинчини сотиб олиши ёки ижара шартномасини қайта расмийлаштиришига аниқлик киритилмаган.

Шунингдек, БАТЭ «Энергетик-БГУ» ҳужумчиси, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Жасур Яхшибоев билан ҳам шартнома тузиш режасини қилганди, лекин ўйинчи натижада «Шахтёр»га ўтиб кетди.

Шаҳбоз Умаров — олмалиқ футболи вакили, Олмалиқ КМК учун тўп сурган. У жорий йилнинг февраль ойида «Энергетику-БГУ» клубига ижарага берилган. 21 ёшли футболчи Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сафида битта матчда қатнашган. Жорий мавсумда Умаров минскликлар клуби сафида 17 та ўйинда иштирок этди ва иккита гол урди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нима учун Ўзбекистон яна бир бор газ тақчиллигига дуч келгани ва яна бир бор ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини чеклагани ҳақида

  • Япония беш йил ичида Марказий Осиё мамлакатларидаги лойиҳаларга тахминан 20 миллиард доллар сармоя киритади

  • Марказий Осиё республикаларининг Япония билан яқинлашувида кўз илғамас масалалар бор

  • Тошкентда Ўзбекистон гербини яратган рассом Анвар Мамажоновнинг график асарлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда