Мирзиёев Тошкент ҳокимига ва Соғлиқни сақлаш вазирига COVID-19 туфайли ўлганлар сони бўйича рекорд натижаларни учун ҳайфсан эълон қилди

Алишер Шодмонов. РБК плюс YouTube-каналидан олинган кадр

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ориқхўжаев ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов президент Шавкат Мирзиёевдан «Коронавирус тарқалишининг олдини олиш ва даволаш бўйича ишларни талаб даражасида ташкил этмагани» учун ҳайфсан олдилар, дея хабар беради президент матбуот хизмати.

Президентга кўра, Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятида «ҳокимлар ва секторлар раҳбарлари ишониб топширилган ҳудудлардаги ҳақиқий аҳволни ўрганмаган», «тиббиёт муассасаларидаги реал вазиятни билмайди» ҳамда «аҳолини вирусдан огоҳлантириш ва сақлаш, касалларни ўз вақтида ва тўғри даволаш учун масъулиятни ҳис қилмаган».

Президент билдиришича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан кейинги бир ойда коронавирусни даволаш стратегияси ва тактикаси кескин бузилган, реал ҳолатдан келиб чиқиб, даволаш амалиёти ўзгартирилмаган. Тошкент шаҳрида касалликни аниқлайдиган тестлар ва зарур тиббиёт воситалари етишмаяпти. Дорихоналарда вирус ва иситмага қарши препаратлар нархи асоссиз, бир неча баробар ошириб юборилган.

Айни пайтда Тошкент шаҳри шифохоналарида 418 та, Тошкент вилоятида эса 816 та штат бирликлари бўш тургани вазирлик ва ҳокимият томонидан жорий вазият ўз ҳолига ташлаб қўйилганидан далолат беради. Тошкентда 100 та тез ёрдам машиналари етишмовчилиги кузатилмоқда. «Газета.uz» ёзишича, мамлакат президенти Тошкент шаҳар ҳокимлиги, соғлиқни сақлаш вазирлиги, прокуратура ва бошқа идораларининг мутасаддиларини мазкур муаммоларга эътибор қаратмагани учун танқид остига олган.

«Аҳоли коронавирус ва бошқа касалликлар бўйича қаерга бориб мурожаат қилишни ва даволанишни билмай, сарсон бўлмоқда. Шошилинч тиббий ёрдамга қўнғироқ қилиб тушиш қийинлашиб кетган», — деди президент.

Тошкентда коронавирусдан ўлимлар сони кекин тарзда ўсиб 45 тага етди. Бундан ташқари, аниқланишича, сўнгги уч кун ичида пойтахтда тез ёрдам келишини кутган беморлардан 43 нафари вафот этган, дея хабар беради «Ўзбекистон 24» телеканали. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош инфекционисти Эркин Мусабаев олдинроқ бу каби йўқотишларни «COVID-19 пандемиясининг бавосита қурбонлари» дея атаганди.

Вирус юқтирганлар сони пойтахтда 4 минг 92 тани ва Тошкент вилоятида 1 минг 498 тани ташкил этмоқда. Бу бутун мамлакат бўйича касалларнинг 40 фоизи деганидир. Расмийлар бутун мамлакат бўйлаб 10 июлдан 1 августгача карантин чораларини кучайтирдилар, буюм бозорлари, йирик дўконлар, қаҳвахона ва ресторанлар, истироҳат боғлари ёпилди, кўнгилочарлик тадбирлари ва тўйларни ўтказиш тақиқлаб қўйилди. Ёши 65 дан ошган одамларга жамоат жойларига бормаслик ҳамда зарурат бўлмаса, уйдан чиқмаслик тавсия этилди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ