Ўзбекистон тижорат банклари аҳолидан 200 ва 500 сўмлик банкнотларни 1 сентябрга қадар қабул қилади. Бу ҳақда республика Марказий банкининг матбуот хизмати хабар беради.
1997 ва 1999 йиллар намунасидаги 200 ва 500 сўмлик банкнотлар 1 июлдан муомаладан чиқарилиши керак эди, лекин коронавирус пандемияси туфайли уларни банклар орқали қабул қилиш муддати узайтирилди.
2019 йил 1 июлдан 50 ва 100 сўмлик купрюралар ва шу қийматдаги эски тангалар муомаладан чиқарилди. Уларнинг ўрнига 2018 йил намунасидаги 50, 100, 200 ва 500 сўмлик тангалар киритилган.
2020 йил 1 мартдан 25 сўм ва ундан паст қийматдаги банкнотлар муомаладан қайтариб олинган. Энг паст қийматга эга танга 50 сўм ($0,005 га яқин) бўлиб қолди. Ҳозирда энг катта қийматга эга банкнот 2019 йил 25 февралда муомалага киритилган 100 минг сўм ($9,8) ҳисобланади.