2020 йил январь ойидан июнга қадар Ўзбекистон аҳолиси $1,7 млрд миқдорида хориж валютасини сотиб олган ва бу ўтган йил кўрсатгичига қараганда уч баробар кўп ($557 млн) бўлган. Бу ҳақда республика Марказий банкининг матбуот хизмати хабар беради.
Шу билан бирга аҳоли банкларга $2,2 млрд сотган. 2019 йилга солиштирганда бу кўрсатгич 57% ортган ва $797 млн ташкил этган. Ўзбекистонликлар январда — $1,3 млрд сотган ва кейин сотув пасайган. Агар мартда одамлар банкларга $393 млн сотган бўлсалар, апрелда ушбу кўрсатгич — $172 млн.га тушиб кетди.
Шу билан бирга бу даврда трансчегаравий пул ўтказмалари орқали республига $2,4 млрд кириб келди. 2019 йилнинг биринчи ярим йиллигига таққослаганда, пасайиш 6% ёки $156 млн ташкил этган. Бу пандемия даврида кўпгина мигрантларнинг ишламагани ёки ишини йўқотгани билан боғлиқ бўлди.
Апрель ойида пул ўтказмалари энг кам миқдорни ташкил этди — $250 млн, ўтган йили бу даврда мигрантлар уйига $429 млн жўнатган эдилар. Лекин майга бориб бу миқдор икки баробарга ўсди ва $485 миллионни, июнда эса $621 миллионни ташкил этди.
Ўзбекистондан хорижга $427 млн юборилди ва бу ўтган йилга қараганда 9% кам ёки $40 млн бўлди.
Апрель ойи ўрталарида Ўзбекистон Марказий банки режадан ташқари валюталар нархларини белгилади. АҚШ доллари психологик довонидан ошиб, бир доллар 10 000 сўмга баҳоланди. Америка валютасининг ортиши импорт ва экспорт хажмининг пасайгани, трансчегаравий пул ўтказмалари оқимининг камайгани, шунингдек аҳолининг хориж валютасига бўлган эҳтиёжини камайгани билан изоҳланди. Бугунги кунда бир долларнинг расмий курси 10 194,96 сўмдан иборат.