Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг собиқ раиси оламдан ўтди

Анвар Шарапов. Uzbektourism.uz сайти фотосурати

Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг собиқ раҳбари Анвар Шарапов вафот этди. Бу ҳақда қўмитанинг матбуот хизмати хабар беради.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси 2016 йил 2 декабрда «Ўзбектуризм» миллий компанияси ўрнида ўша пайтлар Ўзбекистон президенти вазифасини бажараётган Шавкат Мирзиёев фармони билан ташкил этилган. 14 декабрда Анвар Шарапов қўмитага раис этиб тайинланади ва у бир йил ташкилотни бошқарганди.

Анвар Шарапов раислиги даврида мамлакат туризм соҳасида кенг ислоҳотлар амалга оширилди, қўмитанинг жойларда бўлимлари очилди, давлат унитар корхоналари ташкил этилди. Бу давр мобайнига туризмга оид йигирматага яқин норматив ҳужжатлар қабул қилинди, шунингдек айрим хориж давлат фуқаролари учун сайёҳлик визалари жорий этилди. 2017 йил 8 августда қўмита раислигига Азиз Абдуҳакимов тайинланди.

Анвар Шарапов ўз хизмат фаолияти давомида қатор давлат идораларида меҳнат қилган. Хусусан, узоқ йиллар мобайнида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида (1993 — 2014 йиллар), Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонида (2014-2016 йиллар) масъул лавозимларда, хусусан Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимида хизмат қилган. У фидокорона меҳнатлари учун “Дўстлик” ордени ва “Жасорат” медали билан тақдирланган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нима учун Ўзбекистон яна бир бор газ тақчиллигига дуч келгани ва яна бир бор ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини чеклагани ҳақида

  • Япония беш йил ичида Марказий Осиё мамлакатларидаги лойиҳаларга тахминан 20 миллиард доллар сармоя киритади

  • Марказий Осиё республикаларининг Япония билан яқинлашувида кўз илғамас масалалар бор

  • Тошкентда Ўзбекистон гербини яратган рассом Анвар Мамажоновнинг график асарлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда