ЖССТ раҳбари COVID-19 тарқалишининг тўртта сценарийсини таърифлаб берди

Тедрос Аданом Гебрейесус. ЖССТ видеотрансляциясидан олинган кадр

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари Тедрос Гебрейтус дунёнинг турли мамлакатларида коронавирус инфекцияси тарқалиши ривожланишининг тўртта сценарийсини таърифлаб берди. Матбуот анжуманининг видеоёзуви ЖССТ Twitter саҳифасида чоп этилган.

Биринчи сценарий бўйича эпидемия Жануби-Шарқий Осиёда, Тинч океани минтақасида, Кариб ҳавзасида ва Африкада ривожланиб, у ерда вазият назорат остига олинган.

Иккинчи сценарий бўйича –эпидемиянинг кўламли авж олиши бўлиб ўтган, лекин “кучли раҳбарлик ҳамда асосий тавсияларга оғишмай амал қилган аҳолининг (онглилиги) қўшилиши” важидан уларни жиловлашга эришилган Европа мамлакактларида. “Европадаги кўплаб мамлакатлар эпидемиянинг йирик авж олишини назорат остига олиш мумкинлигини кўрсатиб қўйдилар”, — дея қайд этиб ўтди ЖССТ раҳбари.

Учинчи сценарий тўлқиннинг биринчи чўққисидан ўтиб олган, бироқ карантин чораларини енгиллатган ва айни пайтда касалланишнинг ўсиши билан тўқнаш келган мамлакатларда (Гебрейесус айнан қайси мамлакатларда эканлигига аниқлик киритиб ўтгани йўқ) амалга ошмоқда. “Дунё бўйича бир неча мамлакатларда инфекция тарқалиши ўсишининг хавотирли ҳолатларини кузатиб турибмиз, уларда ҳозир касалхона палаталари яна тўлиб кетган”, — деди у.

Тўртинчи сценарий – ҳозирда Шимолий ва Жанубий Америкада, Жанубий Осиё ва Африканинг баъзи мамлакатларида кузатилаётган касалланиш ҳолатларининг кескин равишда ўсиши. Икки Америка қитъаси коронавирус пандемиясининг эпицентри бўлиб қолмоқда, барча касалларнинг 50 фоизи айнан ўша ерга тўғри келади.

“Олдин ҳам айтгандим, ҳозир ҳам қайтараман: мамлакат эпидемиологик эгри чизиқнинг қаеридан ўрин олганининг аҳамияти йўқ, қатъий чора кўришга ҳеч қачон кеч бўлмайди”, — дея таъкидлаб ўтди Гебрейесус.

Ўша анжуманнинг ўзида ЖССТ фавқулодда касалланишлар бўлинмаси техник гуруҳининг раҳбари Мария Ван Керкхове COVID-19 билан касалланган одамларда иммунитет тезда йўқолиб кетиши тўғрисидаги маълумотларни шарҳлаб берди. Бу масала етарли даражада ўрганиб чиқилгани йўқ, мутахассислар ҳимоя қанча вақт давом этишини ўрганиб чиқишлари учун анча вақт керак бўлади. Агар атипик пневмония ҳолатида ҳимоя бир йилдан зиёд вақт давом этишини эътиборга олсак, мунтазам циркуляция қилувчи коронавирусдан ҳимоя муддати анча қисқароқ. COVID-19 билан боғлиқ ҳолатда антитаначалар икки ойдан сўнг йўқолиб кетмоқда.

ЖССТ маълумотига кўра, COVID-19 инфекциясига чалинишлар ҳолати 13 миллионга етиб қолди. 566 мингдан зиёд киши пандемия қурбонига айланди. Жон Ҳопкинс университети маълумотига кўра, ўлганлар сони 570 минг кишидан ошди.

ЖССТ 12 июль куни янги рекорд ҳақида билдирди – бир кеча-кундуз ичида 230,3 минг кишининг касаллик юқтириб олгани аниқланди, бундан олинги рекорд 10 июль куни қайд этилганди. Рекордлар Қозоғистонда, Қирғизистонда ва Ўзбекистонда қайд этилмоқда, бу мамлакатларда айни пайтда касалланишлар ва ўлимлар сони кескин даражада ўсиб кетди.

Ўзбекистонда сўнгги сутка давомида коронавирус юқтирилишининг 594 та ҳолати қайд этилди, соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, касалланганларнинг умумий сони 13 591 тага етди. Қирғизистонда сўнг кун давомида коронавирус юқтириб олганларнинг сони 400 тага кўпайди ва 11 117 кишини ташкил этмоқда (147 киши ўлган). Қозоғистонда 59 899 киши коронавирус юқтириб олган ва улардан 375 киши вафот этган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ