Афғонистонни бошқараётган толиблар* 10 000 МВт электр энергияси ишлаб чиқаришни ўз ичига олган 10 миллиард долларлик йирик энергетика лойиҳасини амалга ошириш учун Azizi Group билан шартнома имзолади. Бу ҳақда Афғонистон Энергетика ва сув ресурслари вазирлигига таяниб, TOLOnews хабар берди.
Энергетика вазири вазифасини бажарувчи Абдул Латиф Мансур ва Azizi Group Азизи бош директори Мирвайс Азизи расмийлар мамлакат энергетика сектори учун тарихий деб атаган келишувни имзоладилар.
👉 TOLOnews Azizi Groupни маҳаллий компания сифатида тақдим этади. Бироқ, компания Дубайда жойлашган ва ўзини «БААдаги етакчи хусусий ишлаб чиқарувчи» сифатида кўрсатади. Июнь ойида Azizi Group янги бизнес йўналиши – ривожланаётган бозорларда энергетика лойиҳаларини яратишни бошланганини эълон қилди. Шу мақсадда Афғонистонда кенг кўламли энергетика лойиҳасини амалга оширадиган янги тузилма — Azizi Energy Investments тузилган.
Битим турли манбалар – қуёш, кўмир, гидро, шамол ва газ энергиясидан фойдаланадиган электр станцияларини қуришни назарда тутади. Лойиҳаларнинг умумий ўрнатилган қуввати 10 минг мегаваттни ташкил қилади.
Лойиҳа 7-10 йил ичида Афғонистоннинг ўзини энергия билан тўлиқ таъминлаши ва қўшни давлатларга электр энергиясини экспорт қилиш имкониятига эга бўлишини кўзда тутади.
10 минг МВт умумий қувватнинг 4 мингги аҳоли эҳтиёжларига, 6 мингги эса саноат мақсадларида фойдаланишга йўналтирилади, бу эса янги станциялар қуриш, иш ўринларини кўпайтириш ва миллий даромадни ошириш учун шароит яратади.
Дастур 2026 йилдан 2032 йилгача мўлжалланган. Мирвайс Азизийнинг сўзларига кўра, жорий йил август ойидан бошлаб техник лойиҳа олти ой ичида якунланади ва биринчи босқичда 2000 – 3000 МВт ҳажмда электр энергияси ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш кўзда тутилган.
Мамлакатнинг турли ҳудудларида турли манба билан ишлайдиган объектлар қурилади:
▪️ кўмир (3400 МВт — Балх, Бомиён, Ҳирот, Бағлон),
▪️ газ (3700 МВт — Жаузжон, Ҳирот, мамлакат шимоли),
▪️ сув (2040 МВт — Кобул, Каписа, Даикунди),
▪️ шамол энергияси (700 МВт — Ҳирот, Фараҳ),
▪️ қуёш энергияси (200 МВт — Кобул, Қандаҳор, Ғазни).
Азизийнинг таъкидлашича, афғонларнинг касбий салоҳиятини ошириш учун ўқув маркази ташкил этилади, шунда лойиҳа ишчи кучининг 98 фоизи маҳаллий аҳолидан иборат бўлади. Унга кўра, лойиҳа доирасида 150 мингтагача иш ўрни яратилади.
Абдул Латиф Мансур Афғонистоннинг улкан энергетика ресурсларига урғу бериб, бошқа инвесторларни турли инфратузилма лойиҳаларида, хусусан, энергетика соҳасида иштирок этишга чақирди.
ℹ️ Айни пайтда, Da Afghanistan Breshna Sherkat (DABS) миллий энергетика компанияси маълумотларига кўра, мамлакатда электр энергияси кескин танқислиги кузатилмоқда, аҳолининг атиги 40 фоизи ундан фойдаланиш имкониятига эга. Талаб, турли ҳисоб-китобларга кўра, 3000-4000 МВтни ташкил қилади, аммо энергетика идоралари ҳозирча унинг фақат ярмини қоплай олади. Шу билан бирга, истеъмол қилинадиган электр энергиясининг муҳим қисми (кунлик 1500 МВтдан тахминан 720 МВт) асосан Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистондан импорт қилинади.
*Кўпгина мамлакатларда террорчи деб тан олинган ва тақиқланган ташкилот