Пандемия даврида 90 мингга яқин ўзбекистонлик ватанига қайтган

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари чартер рейсни кутиб олмоқдалар. Транспорт вазирлиги матбуот хизмати фотосурати

Коронавирус пандемияси бошлангандан бери деярли 90 минг ўзбекистонлик ватанига қайтган. Яна шунча Ўзбекистон фуқаролари ўз юртига қайтиш истаги билдирганлар. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Эркин Ҳамраев «Народное слово» («Халқ сўзи») газетасига берган интевьюсида айтиб ўтди.

Ватанга қайтган ўзбекистонликларнинг аниқ сони– 89 182 одамдан иборат, улардан 27 348 таси чартер рейслар билан, 1245 нафари – поездда ва 60 589 фуқаро автотранспортларда қайтган, дея аниқлик киритади вазир ўринбосари.

Мулозимга кўра, хорижда Ўзбекистоннинг 2,5 млн фуқароси бор. Улардан энг кўпи, яъни 1,5 млн одам — Россияда яшаб, ишлайди. Ундан кейин Қозоғистонда — 140 минг, АҚШда — 100 минг ва яна 50 минг ўзбек фуқароси Европа мамлакактларида бор. Хориж ОТМларида 50 минг нафар ўзбекистонлик талаба билим олади.

COVID-19 пандемияси туфайли кўпгина мамлакатларда чекловлар жорий этилгани сабаб кўплаб меҳнат мигрантлари ишсиз, яшашга маблағи йўқ қийин аҳволга тушиб қолганлар. Ўзбекистон элчихонаси ва Бош консуллиги уларга моддий ёрдам бериш борасида кўпгина ишларни амалга оширган. Ҳамраевга кўра, биргина Россияда 700 та оила ва 1500 нафар талаба озиқ-овқат кўмагини олган. Умуман олганда спонсорлар кўмагида дипломатлар дунё бўйлаб 43 мингта ўзбекистонликка моддий томонлама ёрдам кўрсатганлар.

Мулозим Россияда кўпсонли ўзбекистонликлар ишлаётганини ҳисобга олиб, ТИВ ушбу мамлакатда ваколатхоналар сонини кўпайтириш ниятида эканини маълум қилади. Москва, Санкт-Петербург, Екатеринбург, Новосибирск, Қозон, Ростов-Дон ва Владивостокда фаолият юритаётган консулликлар қатори – Тула, Самара ва Саранск шаҳарларида ҳам консуллик бўлимлари очилади.

Эслатиб ўтамиз, ватанига қайтган ўзбекистонларнинг барчаси карантин назоратига олинади. Асосий карантин лагери Тошкент вилоятида жойлашган. Вилоят ҳокими Рустам Холматовга кўра, 2 февралдан бери республикага қайтган 70 мингга одам карантинга олган. Мулозимга кўра, ҳозирда Юқори Чирчиқдаги карантин лагерида 15 мингта одам тиббиёт назоратига олинган, 8 мингта одам уй шароитида карантин назоратида. Холматов вилоятда коронавирусга қарши курашга 1600 нафар тиббиёт ходими сафарбар қилинганини маълум қилади.

Куни кеча Ўзбекистонда карантин чоралари кескинлаштирилиши айтилди. 10 июлдан республиканинг барча ҳудуди қизил зонага киритилади. Шу муносабат билан чартер рейсларнинг сони икки баробарга қисқартирилган. Режадаги Москвадан учта рейс, Санкт-Петербург, Дубай ва Сеул шаҳарларидан биттадан чартер рейси бекор қилинган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ