Сурхондарё ва Жиззах вилоятларида экстремистик ташкилотга алоқадорликда гумон қилинган 38 нафар шахс қўлга олинди. Уларни қўлга олиш операцияси Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан амалга оширилди, деб хабар беради «Ўзбекистон 24» телеканали.
Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида «Жиҳодчилар» экстремистик оқимида (Ўзбекистонда тақиқиланган ташкилот) фаолият юритаётган 15 нафар йигит қўлга олинган. Текширувлар пайтида ушбу гуруҳ ташкилотчисининг Россияда ишлаб юрган кезлари диний оқим таъсирига тушиб қолгани аниқланган. Оқибатда бу йигит Россияга ишлагани келган бойсунлик бошқа мигрантларни ҳам ўз сафига тортади. Уларнинг барчаси ёш — 1986 йилдан 2002 йил оралиғидан туғилган йигитлар. Ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари маълумотларига кўра, улар «Катибатул Тавҳид ва Жиҳод» (Ўзбекистон ва Россияда тақиқланган террорчи ташкилот) таркибида иштирок этишни ният қиладилар ва Сурияда жанг олиб бораётган террорчиларга пул маблағлари жўнатиб турганлар. Ўзбекистонга қайтгач, йигитлар ўз фаолиятини давом эттирадилар.
Тинтув пайтида йигитлардан ўнлаб мобил телефони, компьютерлар, планшетлар, диний характердаги материаллар ёзилган хотира мосламалари қўлга олинган. Ўзбекистон ҳукумати ҳузуридаги диний ишлар қўмитасининг экспертлар гуруҳи қўлга олинган материалларда фанатизм ва экстремист ғоялари мавжуд экани борасида хулоса берган. Бундан материалларни республикага олиб кириш, сақлаш ва тарқатиш қонун бўйича тақиқланади ва бунинг учун жиноий иш очилади.
Жиззахдаги шунга ўхшаш операция чоғида яна бир инсон қўлга олинган. У Туркияда уч йил ишлаб келгандан сўнг, диний экстремизм борасида сабоқлар бера бошлайди ва бу ишга ўз укасини ҳам жалб этади. Қўлга олинган шахс «Одноклассники» ижтимоий тармоғи ва Telegram мессенжерида шу мавзуда аккуант очади. Унинг гуруҳига 1983 ва 1998 йиллар оралиғида туғилган йигитлардан 23 нафари аъзо бўлади. Улар Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида истиқомат қиладилар. Ноқонуний уюшма аъзолари тинтув қилинганда, улардан 250 та диний мавзуга оид аудио ва видео материаллар қўлга олинган.Жорий йили Ўзбекистондаги ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари қатор операциялар ўтказиб, бир неча ноқонуний гуруҳ ва ташкилотлар фаолиятига чек қўйдилар. Январь ойида ИИВ ва ДХХ «Жиҳодчилар» гуруҳи қўлга олинганини маълум қилди. Июнь ва июль ойларида «Тавҳид ва жиҳод катибаси» халқаро террорчи ташкилот аъзолари (Ўзбекистон ва Россияда тақиқланган ташкилот) қўлга туширилди. Улар пойтахт ва Тошкент вилоятида яширин фаолият юритганлар.