Камбағалларни ишга жойлашда паст кўрсаткичларга эришган айрим мутасаддилар ишдан олинди

Sovetclub.ru сайти фотосурати

Ўзбекистонда эҳтиёжманд аҳолини ишга жойлаштиришда паст кўрсаткич кўрсатган Фарғона, Наманган, Қашқадарё, Сирдарё ва Самарқанд вилоятидаги қатор мутасаддилар эгаллаб турган лавозимидан четлатилдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон республикаси президентининг ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантиришга бағишланган видеоселектор йиғилишида эълон қилинди.

Жумладан, Фарғона тумани ҳокими Носиров, Яккабоғ тумани прокурори Мустафаев, Ғузор ва Чортоқ туманлари ички ишлар бошқармалари бошлиқлари Рахмонов ва Абдурайимов, Муборак тумани ва Қўқон шаҳар солиқ инспекциялари бошлиқлари Темиров ва Турдиқуловларни эгаллаб турган лавозимларидан озод этиш бўйича топшириқлар берилди.

Шўрчи тумани ҳокими Худайберганов, Каттақўрғон, Косон ва Пайариқ туманлари ички ишлар бошқармалари бошлиқлари Отамуродов, Отакулов ва Шермухамедов, Нарпай, Ғаллаорол туманлари ва Гулистон шаҳар солиқ инспекциялари бошлиқлари Деҳқонов, Мамаев ва Раджабовларга нисбатан охирги огоҳлантириш сифатида “ҳайфсан” эълон қилиниши белгиланди.

Шунингдек, камида 257 минг нафар муҳтож оилалар вакилларини ишга жойлаштириш, 37 мингта хонадонга оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредитлар ажратиш зарурлигини қайд этилди.

Камбағалликка қарши кураш ва аҳолининг заиф қатламига ёрдам кўрсатиш 2020 йилнинг устувор йўналишларидан бири деб эълон қилинган эди. Эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ўзбекистонликларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш мақсадида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги тузилди ҳамда “маҳалла, туман (шаҳар), вилоят ва республика кесимида кабағалликни қисқартиришга” масъуллар тайинланди. Иқтисод ва саноат вазирлигининг номи Иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартиши вазирлиги дея ўзгартирилди.

Камбағалликка қарши кураш дастурига 2020 йилда республикада 700 миллион АҚШ доллари сарфлаш режалаштирилган. Жорий йилнинг июнь ойида 235 мингта оилага 104,7 миллион АҚШ доллари миқдорида қўшимча манзилли ёрдам ажратилган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нима учун Ўзбекистон яна бир бор газ тақчиллигига дуч келгани ва яна бир бор ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини чеклагани ҳақида

  • Япония беш йил ичида Марказий Осиё мамлакатларидаги лойиҳаларга тахминан 20 миллиард доллар сармоя киритади

  • Марказий Осиё республикаларининг Япония билан яқинлашувида кўз илғамас масалалар бор

  • Тошкентда Ўзбекистон гербини яратган рассом Анвар Мамажоновнинг график асарлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда