Ўзбекистон стационарларида коронавирусга чалинган 3000 нафарга яқин бемор даволанмоқда. Жами 7500 та койка жойлари мавжуд. Агар кунига коронавирусга чалинган мингтадан бемор аниқланса, у ҳолда ўн кундан кейин республика Соғлиқни сақлаш тизимида коллапс пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақда коронавирусга қарши кураш штаби вакили Ҳабибулло Оқилов брифингда таъкидлади.
«Пандемия Ўзбекистондаги станицонар шифохоналарнинг коронавирус беморларига мослаштиришни тақазо қилгани сабаб (касалхоналардаги 80 фоиз койка ўринлари коронавирусга ажратилган) бошқа сурункали касаллар етарли тиббий кўмагини ололмай қолдилар. Бу ерда одамларнинг вафот этаётгани маълум. Гарчи уларнинг ўлимига коронавирус сабаб бўлгани борасида статистика бўлмагани билан, биз бу ҳолатга кўз юмиб туролмаймиз»,- дейди Оқилов.
Шу сабаб медиклар коронавирусга қарши кураш комиссиясидан кескин карантин чораларини кўришни сўраганлар. Авваллари карантин учун 28 кун талаб этилган (14 кунлик иккита инкубацион давр) бўлса, ҳукумат 10 июлдан 1 августга қадар 20 кунлик муддатни мўлжал қилди. Бу давр врачларнинг «нафасларини ростлаб олишлари учун» керак бўлади.
«Бугунги маълумотлар бизлар билган статистика. Симптомсиз беморлар уч-тўрт баробар кўп бўлиши мумкин. Даставвал тест муолажаси бўйича муаммолар йўқ эди. Бугунги кунда кунига 20-22 мингта тест ўтказилаётгани билан талабни қондиролмаяпмиз. Агар аввали тест натижасини кутишга беш,олти соат етарли бўлган бўлса, ҳозирда уч кундан бир ҳафтагача вақт талаб этилади. Бу пайтда бемор аҳоли ўртасида юради, демакким касалланиш миқдори кўпаяди», – деб тушунтирди Оқилов.
ИИВ матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов ўз навбатида бундан буён республиканинг барча ҳудудлари «қизил» зонада бўлишини маълум қилди. Озиқ-овқат магазинлари ва дорихоналаргина ишлайди. Жамоат умумий овқатланиш масканлари фақат маҳсулотини етказиб бериш бўйича фаолият юритади.
Мамлакат бўйлаб транспорт ҳаракатлари чекланган, айнан қайси турлари бўйича чеклов жорий этилгани яқин кунларда маълум бўлади. Ғиёсовга кўра, Тошкент вилояти аҳолисига пойтахтга бориб ишлаш учун рухсат берилган, лекин икки кундан сўнг бунга чек қўйилади.
Республика коронавирусга қарши кураш махсус комиссияси Ўзбекистонда 10 июлдан 1 августга қадар карантин жорий этди. Бу муддат ичида буюм бозорлари, йирик магазинлар, кафе ва ресторанлар, ҳиёбонлар ёпилади. Белгиланган муддат ичида спорт заллари, фитнес марказлари, бассейнлар ишламайди, 65 ёшдан ошган шахсларнинг жамоат жойларида, шунингдек, аҳолининг кўчаларда ва майдонларда уч кишидан ортиқ бўлиб ҳаракатланиши чекланади.