Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси ва минскликларнинг «Энергетика-БГУ» клуби аъзоси Жасур Яхшибоев «Шахтёр» клубида ўз карьерасини давом эттиради. Бу ҳақда Pressball.by хабар беради.
«Энергетике-БГУ»нинг энг яхши ўйинчиси аслида ижарада бўлиб, у «Пахтакор» жамоасига тегишлидир. «Шахтёр» футболчини сотиб оладими-йўқми ёки ижара шартномасини ўзгартирадими, бу ҳали номаълум. Футболчининг ўзи европаликлар чемпионати сабаб Тошкентга қайтмаслигини айтади.
Яхшибоев бу мавсумда 14 та матчда ўйнади ва 9 та тўп киритиб, Белоруссия чемпионатининг энг яхши бомбардири дея тан олинди. Белоруссиянинг энг титулли клуби БПТЭ ва республиканинг энг кекса «Динамо» жамоаси ҳам ўзбек футболчисига қизиқиб қолган. Белоруссияда трансфер дарчаси 26 июлда ёпилади.
«Шахтёр» — 2005 йили Белоруссия чемпиони бўлган, етти марта чемпионатнинг кумуш, саккиз марта бронза унвонини қўлга киритган. Жамоа уч марта мамлакат Кубогини қўлга киритган, жумладан ўтган йили 2020/2021 Европа лигасига йўлланма олган. Лига ўйинлари август ойида ўтказилади. Шундай қилиб, Яхшибоев шу йилнинг ўзида еврокубокда иштирок этиши мумкин.
Жорий мавсумда «Шахтёр» клуби 30 очко билан 16 матчдан сўнг, ҳозирда Яхшибоевнинг «Энергетик-БГУ» клубини бир баллга ортда қолдирган ҳолда турнир жадвалида етакчилик қилмоқда.
Жасурбек Яхшибоев – «Пахтакор»да тарбия олган. Ўтган мавсумда олмалиқлар жамоасида тўп сурганди. Шу йилнинг февраль ойидан футболчини «Энергетиком-БГУ» йил сўнггига қадар ижарага олди. У мамлакат ёшлар жамоасининг 2018 йил Осиё чемпиони бўлишига ўз ҳиссасини қўшган. 22 ёшли футболчи ёшлар жамоаси таркибида 26 та ўйинда иштирок этиб, 10 та гол урди. Transfermarktга кўра, ёш футболчининг нархи 600 минг евро миқдорида ўлчанади.