Ўзбекистон Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси (Ўзкомназорат) республика ҳудудида Facebook ижтимоий тармоғига киришга йўл омматан тўсиб қўйилгани ҳақидаги хабарларни инкор этади. Мазкур инспекциянинг ахборот хизмати раҳбари ҳамда бошлиқнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Азамат Акабиров ўзининг Telegram-каналида ишдаги узилишлар айрим провайдерларнинг жиҳозларни модернизация қилиш ёки профилактика ишлари муносабати билан юзага келган бўлиши мумкин, дея тахмин қилмоқда.
Акабиров “Ўзкомназорат” сайтларга кириш-кирмаслик устидан назорат билан шуғулланмаслиги, бироқ фақат алоқа хизматлари сифати устидан назоратни амалга ошириши ҳақида аниқлик киритди. Фойдаланувчиларнинг Facebook ижтимоий тармоғига киришда юзага келган муаммони қандай таърифлаганларини таҳлил қила туриб, инспекциядагилар “Facebook ижтимоий тармоғига кириб бўлмаётгани тўғрисида гапиришга ҳеч қандай асос йўқ”, деган хулоса келдилар.
Айрим фойдаланувчилар мобил алоқа тармоқлари орқали бемалол кириш мумкинлиги, аммо алоҳида уланиш орқали кириш қийин бўлаётганини гапиришса, бошқалари эса аксинча ҳеч қандай муаммосиз кирилаёттганини ёзишмоқда, — дейди “Ўзкомназорат” вакили. “Эҳтимол бу жиҳозларнинг модернизациячи ёки айрим провайдерлар ёки операторларнинг профилактика ишларини ўтказаётганлари билан боғлиқ бўлиши мумкин”, — дея хулосага келдилар давлат инспекциясидагилар.
“Фарғона” нашрининг Uztelecom компаниясига Facebook ижтимоий тармоғига киришда юзага келган қийинчиликлар тўғрисидаги сўровига: “Бизнинг компания томонидан ҳеч қандай ижтимоий тармоққа тўсиқ қўйилаётгани йўқ” деган жавобни бердилар.
Қайд этамиз, икки йил олдин республикада Facebook ижтимоий тармоғига тўсиқ қўйилганда ҳам Uztelecom аввалига тўсиқ қўйишда ўзининг иштирокини рад этган, бироқ кейинчалик ушбу фактни тан олишга мажбур бўлганди. Пировардида, ижтимоий тармоққа қўйилган тўсиқ олиб ташланди, бу муаммони яратишда айбдор бўлган мутасаддилар эса ҳибсга олинди.



