Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов қўл остидаги мутасаддилари ишининг натижасига қараб “Масъулиятли раҳбар” ва “Масъулиятсиз раҳбар” кўкрак нишонларини тақиб юришга мажбурлай бошлади, дея ёзади Auz.Uz.
Кўкрак нишонлари шаҳар, туман ёки ташкилотлар раҳбарларига берилади. Шармандалик рамзи сифатида қизил нишон ёмон ишлаётганларга, яшил нишон эса ўз ишини қониқарли бажараётган раҳбарларга тақдим этилмоқда.
Кўкрак нишонлари билан тақдирлаш маросими илк бор 6 июль душанба куни ўтказиладиган ҳокимлик соатида якуни натижасига қараб берилди. “Масъулиятсиз раҳбар” нишонини Улуғнор ва Олтинкўл туманлари ҳокимлари Дониёрбек Махсудов ва Назиржон Ўринбоев тақиб юрадиган бўлдилар. Ташкилотлар орасида вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Зуфарбек Юлдашев ва вилоят санитария-эпидемиология осойишталиги маркази раҳбари Дилмурод Набиевга ҳам шундай баҳо берилди.
Андижон шаҳар ҳокими Баҳромжон Ҳайдаровга учта йўналиш бўйича қўлга киритган кўрсаткичлари учун уч марта яшил нишон топширилди. Эслатиб ўтамиз, унинг ўтмишдоши 2019 йилда “аҳоли шикоятлари билан ишлашда йўл қўйган хатолари ва камчиликлари” учун эгаллаб турган лавозимидан четлаштирилган эди. Қизиғи шундаки, унинг ишдан ҳайдалиши ҳаёсиз фотосуратларнинг чоп этилиши билан амалга оширилган.
Марҳамат ва Хўжаобод туманлари ҳокимлари Бобиржон Юлдашев ва Отабек Расулов эса икки бора шундай эътирофга сазовор бўлдилар. Марказий банк вилоят бошқармаси бошлиғи Элёр Усмоновга ҳам икки бор “Масъулиятли раҳбар” нишони берилди.
Андижон вилояти ҳокимининг янги ихтироси дунёвийлик тамойилларига бориб тақалади ва нисбатан олиб қараганда, одамларнинг шахсини камситувчи эмас. Умуман олганда, Шуҳратбек Абдураҳмонов қўл остидаги ходимларига нисбатан қаттиққўлиги билан танилган. Оммавий ахборот воситаларида унинг қўл остидаги ходимларини назокат ила, “сизлаб” туриб ҳақорат қилаётгани қайд этилган видеоёзув ҳам эълон қилинган. Шундак кейин президент Шавкат Мирзиёев Шуҳрат Абдураҳмоновни қаттиқ танқид қилганди.