Дипломатлар ўзбекистонликларни Қозоғистоннинг шимоли-ғарбий чегарасини ишғол қилмасликни сўрадилар

«Жибек жоли» божхона постида тўпланган одамлар . Otyrar.kz сайти фотосурати

Россия-Қозоғистон давлат чегарасининг шимоли-ғарбий қисмида Ўзбекистон фуқаролари тўпланган бўлиб, уларнинг кўпчилиги Россиянинг турли шаҳарларидан келиб Қозоғистон ҳудуди орқали ватанига қайтишмоқчи. Бу ҳақда Facebook ижтимоий тармоғидаги Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасининг саҳифасида маълум қилинган.

Ўзбекистонликлар Самара вилоятининг Большая Черниговка, Оренбург вилояти Бузулук райони ва Соль-Илецк шаҳрида тўпланишган. Элчихонадагилар фуқароларни чегарадан ўтказиб қўйиш тўғрисидаги ёлғон ваъдаларга учмасликка, киракашлик билан шуғулланаётган одамларнинг ваъдаларига ишонмасликка чақиради.

Дипломатлар фуқароларга ўз жойларида қолишни ҳамда карантинга риоя қилишни тавсия қилдилар. “Коронавирус инфекцияси пандемияси шароитида одамларнинг кўплаб тўпланиб туришлари вирус юқтириш таҳликасини кучайтиради”, — дея эслатади элчихона.

Самолётларда Ўзбекистонга биринчи навбатда пенсионерларни, оғир касалларни, ҳомиладор аёлларни ҳамда эмизикли гўдаклари бор аёлларни жўнатишмоқда. 2020 йилнинг 28 июндан 5 июлигача Россиядан Ўзбекистонга 2087 нафар ўзбекистонлик фуқаролар олиб чиқиб кетилган.

28 июндан 30 июнгача Москвадан Тошкентга учта рейс парвоз қилиб, 252, 254 ва 275 нафар йўловчиларни олиб чиққан. 2 июль куни Санкт-Петербургдан 188 киши учиб кетган, 3 июль куни Новосибирскдан – 191 киши, 3 июль куни Қозондан – 192 киши, 4 июль куни Екатеринбургда – 267 киши, 5 июль куни Ростовдан 274 киши Тошкентга олиб кетилган.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” (Uzbekistan Airways) миллий авиакомпанияси яна 19 рейсни бажаришни режалаштирмоқда. Йўловчилар рўйхатига кириб қолиш учун аввалгидек дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларда олдиндан рўйхатдан ўтиб қўйишлари керак, авиачипталарни Uzbekistan Airways авиакассаларида ҳамда халқаро аэропортларда учишдан тўрт соат олдин сотиб олиш тавсия этилади.

Дипломатлар ўтган ҳафта давомида “”Меҳр хайрия лойиҳаси доирасида кўрсатилган ёрдам тўғрисида ҳисобот бердилар. Оғир молиявий аҳволда қолган 583 нафар ўзбекистонликларга, шу жумладан, уч нафар ногиронга, 59 та ҳомиладор аёлга, COVID-19 коронавирус инфекциясига чалингани тасдиқланган 17 нафар фуқарога ҳамда Россия олий таълим муассасаларининг кундузги бўлимида таҳсил олаётган 451 нафар талабага 3,7 миллион рубль (52 минг АҚШ долларидан кўпроқ) миқдорида молиявий ёрдам кўрсатилган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Россияга бораётган мигрантлар ва уларнинг оилаларига қўйилаётган талабларнинг кучайтирилиши нималарга олиб келиши ҳақида

  • Нима учун Қозоғистонда АЭС қурилиши бўйича референдум ўтказилиши ёмон ғоя экани ҳақида

  • Қозоқларнинг сўнгги кўчманчи империя дастидан қандай омон қолгани ҳақида