Гулнора Каримованинг Чорвоқдаги собиқ «Сижжак» қароргоҳи сотувга қўйилади

Сижжак посёлкасидаги Гулнора Каримова вилласи . Asiaterra.info сайти фотосурати

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги муқаддам Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш масканини сотувга тайёрламоқда, деб хабар беради Spot.uz ҳукуматдаги манбасига таянган ҳолда.

Нашрга кўра, «Сижжак» дам олиш маскани Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан оммавий савдолар орқали сотувга қўйилади.

2019 йили дам олиш маскани амалдаги президент куёви Отабек Умаров бошқараётган Триатлон федерациясига берилганди. «Сижжак»да федерациянинг ўқув-машғулот базасини яратиш режалаштирилганди.

Дам олиш масканида 730 кв. м. майдонга эга меҳмонхоналар, 855 кв. м. майдонли спорт иншооти, 335 кв. м. умумий бино, деярли 250 кв. м учта бассейн, иккита фаввора, коттеж, амфитеатр, сув минораси ва бошқа қурилмалар мавжуд.

«Ўзбекистон республикасида Триатлонни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисда»ги ҳукумат қарор лойиҳасидан маълумки, ушбу мулк 2017 йил 10 февраль ойида Тошкент вилоят суди қарорига биноан ҳибсга олинган. Ўша йили Гулнора Каримова коррупцияга доир жиноятлари учун 10 йилга қамалганди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди

  • Таъсир доираси ўз ватани сарҳадларидан ошиб ўтган турк илоҳиётчиси Фатҳуллоҳ Гулен аслида ким бўлган?

  • Ўзбекистондаги сиёсий партиялар парламент сайловларида илгари сураётган дастурларини тақдим этди