2021 йилда Россиядаги мигрантлар квотасини 40 мингтага қисқартириш режалаштирилди

Migranturus.com сайти фотосурати

Россияда 2021 йилда ишчи визалари бўйича меҳнат қиладиган чет элликлар учун квоталар ҳозирги 144 583 кишидан 104 993 кишигача қисқариши мумкин. Ушбу қонун лойиҳасини Меҳнат вазирлиги ишлаб чиқарган, дея хабар беради “Российская газета”.

“2021 йилга чет эллик ишчиларнинг рухсат берилган улушини белгилаш тўғрисида” қонун лойиҳаси 22 июнь куни норматив ҳужжатлар порталида жойлаштирилган ва айни пайтда жамоатчилик муҳокамасини ўтамоқда.

Янги квота 15 ноябргача шакллантирилган бўлиши лозим. Агар қонун лойиҳаси ўзгартиришсизлар тасдиқланадиган бўлса, унда Россияга тоғ, тоғ-капитал, қурилиш-монтаж ва таъмирлаш-қурилиш ишларида банд бўлган чет эллик ишчиларининг бир қисмигана Россияга кела олиши мумкин бўлади.

“Чет эллик ишчилар улушининг камайтирилиши кўчмас мулк бошқаруви, бинолар ва ҳудудларга хизмат кўрсатиш фаолияти; ўрмончилик ва маҳсулотларини тайёрлаш, ёғочни қайта ишлаш ҳамда ёғоч ва пробкадан мебель ва бир қатор бошқа товарлардан ташқари маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳаларида режалаштирилган”, — дея санаб ўтдилар Меҳнат вазирлиги мутасаддилари.

Бу ерда гап фақат Россияга киришлари учун виза талаб қилинаётган мигрантлар ҳақида кетмоқда. МДҲ ва ЕОИИ ташкилотларига аъзо мамлакатлардан келадиган меҳнат муҳожирларига бу квотанинг таъсири йўқ, негаки улар Россияда соддалаштирилган тартибда, патент бўйича ишга жойлашадилар.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ