Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) ва Тожикистон футбол федерацияси (ТФФ) икки мамлакат миллий жамоалари ўртасида футбол мусобақасини ўтказишга келишиб олди. Бу ҳақда ТФФ сайтида хабар берилган.
Ўртоқлик учрашуви 4 сентябрь куни Тошкентнинг «Миллий» (собиқ «Бунёдкор») стадионида бўлиб ўтади.
ЎФА ва ТФФ раҳбарлари учрашувни шу йили март ойида ўтказишни кўзлагандилар, лекин коронавирус пандемияси туфайли матч қолдирилганди.
Футбол бўйича Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоалари саккизма марта ўйин ўтказган. Ўзбекистонликлар тўрт марта ғолиб келганлар, тожикистонликлар — бир марта, қолган учта ўйин дуранг натижа билан якунланган. Охирги марта икки мамлакат терма жамоалари 2011 йил ноябрда Тошкентда учрашдилар. Унда 3:0 ҳисобида ўзбек футболчилари ғалабани қўлга киритгандилар.