Трамп коронавирусни хитойликлар атайин тарқатгани мумкинлигини истисно этмаяпти

Mos.ru сайти фотосурати

АҚШ президенти Дональд Трамп ХХР дунё иқтисодиётини издан чиқариш учун коронавирус инфекциясини бошқа мамлакатларда атайлаб тарқатган деган фаразни истисно этмаяпти. Бу ҳақда у The Wall Street Journal нашрига интервью пайтида билдирди.

“Бу иш қасддан амалга оширилгани эҳтимоли мавжуд”, — деди Трамп ва ХХР рақобатчи иқтисодиётларга зарар етказишни ўз олдига мақсад қилиб олгани тўғрисида тахмин қилди.

АҚШ президенти унинг қўлида бу фаразни тасдиқловчи разведка маълумотлари йўқлигини тан олди ва кейин шу интервьюнинг ўзида ўз тахминини бироз юмшатди: “Мен улар бундай қилишлари мумкин эмас деб ўйлайман”. Унга кўра, вируснинг тарқалишида хитой расмийларининг ғараз нияти йўқ бўлиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас. “Амме ҳеч қачон буни аниқ билиб бўлмайди”, — дея қўшиб қўйди Трамп.

Хитой иқтиисодиёти жорий йилнинг биринчи чорагида пандемия туфайли 6,8 фоизга қисқарди; АҚШ ялпи ички маҳсулоти шу давр мобайнида 4,8 фоизга қисқарди. АҚШда коронавирусга чалинишнинг 2,23 миллион ҳолати қайд этилган, 696 минг бемор соғайиб кетган ва 120 мингдан зиёд киши ўлган.

2020 йил май ойининг бошланишида, бешта мамлакат махсус хизматлари (АҚШ, Австралия, Янги Зеландия, Канада ва Буюк Британия – “Беш кўз” дея аталувчи альянс) Хитой COVID-19 инфекциясининг авж олишига оид далилларни яшираётгани ва йўқ қилаётгани тўғрисида сўз юритилган ҳужжатларни тайёрлаган эдилар.

Олдинроқ АҚШ расмийлари вирусни Хитой лабораторияларида сунъий тарзда яратилгани тўғрисидаги фаразни ҳақиқат деб билишар, АҚШ давлат котиби Майк Помпео эса апрель ойида Хитойдан “барча маълумотларни очиқлашини” талаб қилган эди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди

  • Таъсир доираси ўз ватани сарҳадларидан ошиб ўтган турк илоҳиётчиси Фатҳуллоҳ Гулен аслида ким бўлган?

  • Ўзбекистондаги сиёсий партиялар парламент сайловларида илгари сураётган дастурларини тақдим этди