Футбол бўйича Ўзбекистон ва Тожикистон миллий жамоалари Осиё чемпионатидаги ўз рақибларини билиб олдилар

Қуръа ташлаш натижалари . The-afc.com сайти фотосурати

Ўзбекистон ва Тожикистон миллий жамоалари Осиё чемпионати 16 ёшгача футболчилар жамоаларининг 2020 йилги саралаш ўйинларидаги ўз рақибларини билиб олдилар. Бу ҳақда Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) сайтида хабар берилган.

Қуръа ташлаш натижаларига кўра, Тожикистон термаси В гуруҳи таркибида Омон, Яман ва БАА терма жамоалари билан куч синайди. Ўзбекистон термаси эса С гуруҳида Жанубий Корея, Австралия ва Ҳиндистон футболчилари билан беллашади.

А гуруҳидан Баҳрайн, Шимолий Корея ва Қатар, D гуруҳидан – Япония, Индонезия, Саудия Арабистони ва Хитой ўрин олди.

Осиё чемпионати саралаш ўйинлари Баҳрайнда 16 сентябрдан 3 октябргача бўлиб ўтади. Турнирнинг энг яхши тўртта жамоаси 2021 йили Перуда ўтказиладиган U-17 жаҳон чемпионатига йўлланма олади. Қитъанинг ҳозирги чемпиони Япония 2018 йил Осиё чемпионати финалида Тожикистон устидан ғалаба қозонганди.

Шунингдек, 18 июнь куни Осиё чемпионатининг 19 ёшгача бўлган жамоалари ўртасида қуръа ташлаш бўлиб ўтади. Ўйинлар Ўзбекистонда 14 дан 31 октябрга қадар бўлиб ўтади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ