Ўзбекистон бош санитария инспектори COVID-19 беморларининг бизнес ҳисобига даволаниши сабабини тушунтириб берди

Нурмат Атабеков . Koronavirusinfouz Telegram-канали фотосурати

Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков фаолиятини қайта бошлаган компаниялар ўз ҳудудида коронавирус инфекциясини юқтириб олган ходимларни даволаш учун пулни компания ҳисобидан тўлашини тўғри қарор дея маъқуллади. Kun.Uz хабар беришича, бош инспектор бу тадбиркорлик субъектларини масъулиятни тўлиқ ҳис қилишга ва карантин тадбирларига риоя этишига ўргатади, деб айтди .

Ўзбекистонда бунга қадар коронавирусга чалинган беш мингдан зиёд беморларни карантинда сақлаш, даволаш, реабилитация қилиш билан боғлиқ харажатларнинг барчаси тўлиқ давлат бюджети ҳисобидан қоплаб келингани эслатиб ўтилди. “ШУ чоққача тадбиркорлар ёки ташкилотлар пул тўлаганлари йўқ”, — дея қайд этди Отабеков Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтган брифингда. Давлат бу харажатларни тадбиркорлар ва ташкилотлар зиммасига юклаб, улардаги масъулият ҳиссини кўтарилишига эришмоқчи,

«Бу каби ташкилотлар фаолият кўрсатаётган пайтда, албатта, ходимлари дока ниқобда бўлишини таъминласин. Умумий овқатланиш муассасаларида хизмат кўрсатувчи шахсларнинг қўлқопда ва дока ниқобда бўлиши таъминлансин. Мижозлари оралиқ масофа сақлашга риоя этишини назорат қилсин. Ҳар бир мижоздан кейин стол устини дезинфекцион воситалар билан ишлов берилсин», – деди Отабеков 15 июнь куни АОКАда бўлиб ўтган брифингда.

Отабеков қатъий карантин чораси амал қилган пайтда мамлакат аҳолиси ва айниқса тадбиркорлар ўз сабр-тоқатларининг мустаҳкам эканлигини кўрсатиб қўйдилар ва карантин қоидаларига риоя қилишда Тошкент жуда ҳам яхши натижаларни кўрсатганини қўшиб қўйди.

Республика махсус комиссиясининг қарори билан мамлакатда карантин 1 августгача узайтирилган. Маҳаллий ҳокимият органларига давлат санитария назоратини кучайтириш ва унга риоя қилиш бўйича топшириқ берилган.

COVID-19 инфекциясини юқтириб олган ходимлари ёки мижозларини карантинда сақлаш бўйича харажатларни қаҳвахона ёки хизмат кўрсатиш соҳасидаги бошқа муассасалар эгаларига юклаш тўғрисидаги қарор коронавирусга қарши кураш бўйича Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган. Коронавирус юқтириб олган битта касални даволаш учун давлат 32,3 млн сўм (3 187 АҚШ доллари) сарфлайди. Агар беморнинг аҳволи оғир бўлса, унда 64,4 миллион сўм сарфлашга тўғри келади.

Махсус комиссиянинг бу қарори ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда одамларни ғазаблантириб юборди. Ундаги фойдаланувчилар умумий овқатланиш корхоналари ўзлари эпидемиология меъёрларни таъминлашга анча харажат қилиб қўйишган, бунга яна қўшимча юклама қўйиш адолатдан эмаслигини кўрсатиб ўтдилар. Бундан ташқари, касалликни кимдан юқтириб олганларини қандай аниқлашар экан, деган саволлар ҳам бўлди.

Бир кун олдин мамлакатда коронавирусга чалинишнинг 183 та янги ҳолати қайд этилган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Telegram лойиҳасида маълум қилинан. Касалланганларнинг 144 нафари карантин муассасаларида сақланмоқда, 29 таси аҳоли орасидан аниқланган, 10 нафари – хориждан келган юк машиналарининг ҳайдовчиларидир. Жами 5263 та ҳолат қайд этилган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ