Россияда мигрантларга регистрацияни узайтирдилар, аммо патент тўловини тикладилар

Ufms-gov.ru сайти фотосурати

Россияда чет эллик фуқаролар муддати ниҳоясига етган регистрация, яшаш учун рухсат ва визаларни 15 сентябрга қадар чўзишларига тўғри келмайди, бироқ меҳнат мигрантлари қайтадан меҳнат қилиш учун патентларга тўлов қилишларига тўғри келади. Бу ҳақда ҳуқуқий ахборот расмий порталида чоп этилган Россия президенти Владимир Путиннинг фармонида сўз юритилади.

Мамлакатда бўлиш муддатлари тўғрисидаги ҳужжатларга ариза беришни COVID-19 эпидемияси туфайли уч ойга – 15 мартдан 15 июнгача тўхтатиб қўйган эдилар. Энди Путиннинг инфекция тарқалиши даврида чет эллик фуқароларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги фармонига мигрантларнинг мамлакатда вақтинча ёки доимий бўлиш муддатларининг ҳамда уларнинг яшаётган ёки рўйхатдан ўтган жойларида бўлиш муддатларининг ўтишини 15 июндан 15 сентябрга қадар тўхтатиб қўйиш тўғрисида ўзгартиришлар киритилди.

Фармонга кўра, мигрантлар меҳнат патентларининг одатдаги тўловларни амалга ошириш шаклига қайтишини ҳам кўзда тутмоқда. 15 сентябргача муддати ниҳоясига етаётган ҳужжатларни (виза, вақтинча яшаш учун рухсатнома, доимий яшаш рухсатномаси, миграция картаси ва бошқалар) 15 сентябргача узайтиришга эҳтиёж қолмади. Фақат ишлаш учун рухсатнома, патент ва чет эллик ишчиларни жалб этиш ва улардан фойдаланишга рухсатномаларни узайтириш талаб этилади.

Шу билан бирга, ҳужжатларни Россияни тарк этмаган ҳолда янгилаш мумкин бўлади. Чет эллик фуқаролар патентни бериш, узайтириш ёки қайта расмийлаштириш бўйича ариза билан мурожаат қилишлари мумкин бўлади ва бу ҳолатда улардан Россия Федерациясига ташриф ва чиқиш мақсадларини расмийлаштириш учун белгиланган муддатга талаблар қўйилмайди, дейилади фармонда.

Патент учун тўловлар 18 апрель кунги фармон билан бекор қилинган эди. Иш берувчиларга патентларининг муддати ўтиб кетган ёки умуман патенти йўқ бўлган чет элликларни ишга жалб этишга рухсат берилган, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига эса уларни бунинг учун жаримага тортиш тақиқлаб қўйилган эди.

Енгилликлар коронавирус эпидемияси туфайли чегаралар ёпиб қўйилгани боис киритилган эди. Россия расмийлари чет элликларнинг мамлакатга киришини 18 мартдан бошлаб тақиқлаб қўйгандилар, бу эса Россиядаги мигрантларнинг қонуний мақомини таҳдид остида қолдирди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ