Хоразмлик оилавий қадрият қўриқчилари ёш жувонни таҳқирлаганлари учун қўлга олиндилар

Хоразм вилоятида ёш аёлнинг таҳқирланиши . Видеодан олинган сурат

Ўзбекистоннинг Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида бир неча аёллар бошқа одамларнинг оиласини бузгани учун ёш жувонни калтаклаб сочини кесиб ташладилар ва калтак билан нозик жойини зўрламоқчи бўлдилар. Ушбу воқеа видеотасвирга олинган ва ижтимоий тармоқларга қўйилган. Ана шундан кейин бу иш Ўзбекистон Тергов департаментининг эътиборига тушган, дея забар беради Repost.

Нашр маълумотига кўра, ҳодиса 9 июнь куни содир бўлган. Жазо отряди иштирокчиларидан бири бўлган аёлнинг ўғли билан 2016 йилдан бери бирга яшаб, ундан бола орттирган 20 ёшли жувон бошбошдоқликнинг қурбонига айланиб қолди. Видеороликда ёш йигитнинг онаси бир неча дугоналари билан жувонни калтаклай туриб, унга “Нега ўғлим ва келинимнинг оиласини бузаман дейсан?”, дея танбеҳ бераётгани кўриниб турибди.

Видеони аёлларни бу ерга олиб келган автомобиль ҳайдовчиси суратга олган. Видеода унинг атрофдагиларга содир бўлаётган ишга аралашма дея бақираётгани эшитилиб турибди.

Ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган бу видео одамларнинг ғазабини келтирди. ИИВ матбуот хизматининг раҳбари Шоҳруҳ Ғиясов маълум қилишича,жувонни калтаклашда иштирок этган шахслар Қўшкўпир туман ички ишлар бўлимида ҳибсга олинган.

Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, тажовузга учраган қиз калтакланиш натижасида бошининг юқори қисми лат еган, чап елка олди қисми, чап ва ўнг елкалари, чаб томон биқини шикастланган кўкрак қафаси тарҳатланган. Содир этилган воқеа бўйича Қўшкўпир туман ички ишлар бўлими Ўзбекистон Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-“б” банди (“Безорилик, бир гуруҳ шахслар томонидан умум эътироф этган ахлоқ қоидаларини намойишкорона менсимаслик ”) жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирги замон Ўзбекистонда ҳеч қандай суд ва терговсиз мисол учун, ўғирликда бесоқолбозликда, ёки ахлоқсизликда гумонланган одамларни оломон томонидан калтакланиш ҳолатлари учраб туради. Бироқ, одатда мана бунга ўхшаган видеога олинган ҳодисаларгина эл-юртга маълум бўлади.

Ўзбекистон Жиноят кодексининг умумий қисмидаги 4-моддасига мувофиқ (“Қонунийлик принципи”) “Ҳеч ким суднинг ҳукми бўлмай туриб жиноят содир қилишда айбли деб топилиши ва қонунга хилоф равишда жазога тортилиши мумкин эмас”. Ушбу тамойилни таъминлаш учун кодексда “Ўзбошимчалик” дея номланувчи 229-модда бор: “Ўзбошимчалик, яъни ҳақиқий ёки фараз қилинган ҳуқуқларни ўзбошимчалик билан амалга ошириш фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёки жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса, —базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч ойга ҳибсга олиниш билан жазоланади”

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ