Ўзбекистон Марказий банки кредитлар бўйича мақбул ставкаларни белгилаб берди

Tradernews.ru сайти фотосурати

Ўзбекистон Марказий банки тадбиркорлик учун мақбул фоиз сткавкаларини 21% (айни пайтда 24-26 фоизни ташкил этади) ва чакана кредитлар бўйича 24% (ҳозир – 30 фоизгача) даражасида белгилаб берди. Бу ҳақда Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Ботир Зоҳидов брифингда билдирди, дея хабар беради Spot.

Марказий банкнинг Telegram-каналида маълум қилинишича, 2020 йил 1 июлдан 2021 йил 1 январига қадар миллий валютадаги депозитлар бўйича 18 фоиз, тадбиркорларга хорижий валютада ажратиладиган кредитлар бўйича 8 фоизгача бўлган ставкалар мақбул фоиз ставкалари деб ҳисобланади.

Ставкалар инфляция даражасининг жорий йил якунига қадар 11-12,5 фоизгача ва 2021 йил якунига қадар 9 фоизгача пасайиши кутилаётгани, банклар томонидан депозитлар фоиз ставкаларининг 23 фоизгача белгиланаётганлиги фоиз хатарларини ва кредитлар бўйича эса 26-30 фоизгача таклиф этилаётганлиги кредит хатарларининг кучайишига олиб келаётганини кўрсатувчи макроиқтисодий таҳлиллардан келиб чиққан ҳолда белгиланган. Мазкур хатарларнинг олдини олиш мақсадида Марказий банк “оқилона фоиз сиёсатини” юритишни рағбатлантириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

“Марказий банк мақбул фоиз ставкаларини жорий этиб, банклар учун максимал ставкани чекламайди, балки уларнинг ўз кредит сиёсатини юритишга рағбатлантиради – яъни, улар мақбул ставкаларини оширмай, жалб этувчи муҳитни яратиб бермоқда”, — дея тушунтирди Зокиров.

Марказий банк март ойида тижорат банкларига коронавирус тарқалишидан зарар кўриши мумкин бўлган тадбиркорлик субъектларига берилган кредит шартларини юмшатишга тавсия берди ҳамда қарз олувчилар учун кредит бўйича асосий қарзни тўлаш бўйича имтиёзли даврни белгилаб беришни таклиф қилди.

Ўзбекистон банклари 2019 йилда аҳолига 11,1 триллион сўмлик истеъмол кретитларини (1,7 миллиард АҚШ доллари) тарқатдилар, бу пулларнинг деярли ярми – 5 триллион сўмдан ошиғи ($526 млн) автокредитларга тўғри келган. Шу давр мобайнида фуқаролар деярли 8 триллион сўмлик ($842 млн) ипотека кредитларини расмийлаштирдилар.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди

  • Таъсир доираси ўз ватани сарҳадларидан ошиб ўтган турк илоҳиётчиси Фатҳуллоҳ Гулен аслида ким бўлган?

  • Ўзбекистондаги сиёсий партиялар парламент сайловларида илгари сураётган дастурларини тақдим этди