Twitter хитой, турк ва россия пропагандасига ихтисослашган 32 мингта аккаунтга тўсиқ қўйиб ташлади

Pixabay.com сайти фотосурати

Twitter маъмурияти ўзининг шериклари – Австралия стратегик сиёсати институти (ASPI) ҳамда Стэндфорд университети Интернет-обсерваторияси (SIO) билан бирга ўткаган текширувлардан кейин ҳукуматпараст хитой, россия ва турк пропагандалари мавжуд 32 242 та аккаунтнинг ишига тўсиқ қўйди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқ блогида чоп этилган баёнотда сўз юритилади.

Ижтимоий тармоқдаги 23 750 та аккаунтлар Хитой билан боғлиқ экан, улардан Хитой Коммунистик партиясининг геополитикаси ҳақидаги мақтовли ҳикоялар ҳамда “Ҳонгконг сиёсий динамикаси” тўғрисидаги фейклар тарқатилар экан.

Тўсиқ қўйилган 7 340 та турк аккаунтлари туркийтилли иштирокчилар учун мўлжалланган экан. Улардан иқтидордаги “Адолат ва тараққиёт” партиясини тарғибот қилиш ишлари амалга ошириб келинган (ушбу компаниядаги фаоллик унинг ёшлар қаноти фаолияти билан боғланмоқда) бўлиб, Туркия президенти Режеп Эрдўғаннинг сиёсатини қўллашда ифодаланган.

Шунингдек, рус тилли фойдаланувчиларга қаратилган 1152 та россия аккаунтларига ҳам тўсиқ қўйилган. Улар Twitter изоҳ берганидек, “Актуальная политика” (“Долзарб сиёсат”) янгиликлар сайтининг “Единая Россия” партиясининг пропагандасига ва диссидентларни қоралашга бағишланган лойиҳаси билан боғлиқ бўлишган.

Twitter бу сайтнинг материалларига тўсиқ қўйишни 2019 йилнинг ўзидаёқ бошлаган эди. Аввалига “Хорошие новости” (“Яхши янгиликлар”) лойиҳасига, ундан кейин эса (“Выпускайте Кракена”) (“Кракенни чиқаринг”) ва ундан кейин эса Twitter ижтимоий тармоғида 2013 йилдан бери фаолият юритаётган ва ҳар ойда 12 миллиондан зиёд фойдаланувчини қамраб олган “Актуальная политика” лойиҳасига тўсиқ қўйганди.

Шу билан бирга, Twitter Россияга қарши пропаганда юритаётган аккаунтларда ҳеч қандай қоидабузарликларни кўрмаяпти ва кўришни ҳам истамаяпти, — дея 2019 йил ноябрда шикоят қилдилар“Актуальная политика” муаллифлари “Яндекс.Дзен” платформасида.

Мазкур аккаунтларда чоп этилган барча материаллар ўчириб ташланди. Ҳукуматпарастлик пропагандаси учун нафақат фейк фойдаланувчилари ва ботларидан, балки мухолифатнинг бузиб кирилган аккаунтларидан – масалан, президент Эрдўған ва Туркия ҳукуматини танқид қилувчи ташкилотларга қарашли профилларидан ҳам фойдаланилган. Бундан ташқари, аккаунтларнинг каттагина қисми криптовалюталар ҳақидаги спамларни тарқатиш учун фойдаланилган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Хитой мустамлакачилиги Урумчидаги уйғурларнинг фитратини қандай қилиб ўзгартираётгани ҳақида

  • Тошкент илк бор ўз ҳарбийларини Москвадаги Ғалаба парадига юборди. У ерда аскарлар қўшнилар билан қўшилиб кетди

  • Россиядан Ўзбекистонга учадиган чартер рейсга элчихонадаги электрон навбатдан айланиб ўтиб, қандай қилиб авиачипта сотиб олса бўлиши ҳақида

  • Россияда мигрантлар учун “ишонч рейтингини” жорий этиш режалаштирилмоқда. Хитойда бундай рейтинг яратиб бўлинган