Россияда коронавирусга чалинган одамларнинг сони ярим миллиондан ошди

Москвадаги инфекция госпитали . Mos.ru сайти фотосурати

Россияда коронавирусга чалинган одамларнинг сони 500 мингдан ошди. Бу ҳақда «РИА Новости» инфекцияга қарши кураш штаби маълумотига таянган ҳолда хабар беради.

Дунёда коронавирус ҳолатини мониторинг қилиб бораётган Жонса Хопкинс институти маълумотларига кўра, Россия вирусга чалинганлар сони бўйича дунёда учинчи ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи ўринда Бразилия (772 минг), биринчи ўринда эса АҚШ (3 миллионга яқин) турибди. Дунёда жами 7,3 млн одам коронавирус инфекциясига чалинган, 3,4 миллионга яқини тузалиб кетган.

РФ ҳукумати май охирида касаллик ўз чўққисидан ўтганини эълон қилди. Шундан бери ҳар куни коронавирусга чалинган одамларнинг сони таҳминан 8 мингта беморни ташкил этиб келди. Кейинги кун расмий маълумотларга кўра 8,7 мингта коронавирусга чалинганлик ҳолати қайд этилган, 174 та одам ушбу инфекция туфайли ўлган (жами коронавирусдан ўлганлар сони 6,5 мингтани ташкил этади). Бир кунда 8,3 мингта одам соғайиб кетган (жами 261 минг).

Россияда коронавирусни аниқлаш ниятида 13,8 млн тест ўтказилган. Инфекцияда гумонланган 321 мингта одам тиббий назорат остига олинган.

Россия ўлкаларида аста-секинлик билан карантин чекловлари юмшатилмоқда. Москва ҳукумати чекловларнинг кўпини бекор қилди.

Шунингдек, ҳукумат қисман давлат чегарасини очди. РФга ҳозирча чет эл фуқароларининг даволанишга ёки касал яқин қариндошларини қарашга келишига рухсат берилади. Россияликлар эса хорижга даволанишга, ўқишга, бемор яқинларини қарашга, ишлашга боришлари мумкин.

Шунга қарамасдан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунёда коронавирусга оид ҳолат ёмонлашганини маълум қилади. 7 июнь куни дунёда 136 мингта одамнинг инфекцияга чалингани қайд этилган ва бу рекорд натижани англатади. Инфекция ўчоқларидан бири — Бразилия ҳисобланади.