АҚШ Давлат департаменти диний эркинлик атрофидаги вазият яхшилангани учун Ўзбекистонни мақтади

АҚШ давлат котиби Майк Помпео . Брифинг видеосидан олинган кадр

АҚШ давлат котиби Майк Помпео Ўзбекистонни диний эркинлик атрофидаги вазиятни яхшилагани учун мақтаб қўйди. Ушбу баёнот Давлат департаментининг дунё бўйича диний эркинлик аҳволи тўғрисидаги йиллик маърузасининг чоп этилишига бағишланган брифинг давомида билдирилди.

“Ўзбекистонда диний эркинлик билан боғлиқ вазиятни яхшилаш бўйича бир қатор қадамлар қўйилди ва бу давом этмоқда. Йил бошида мен ушбу мамлакатда бўлганимда, диний арбоблар билан ажойиб музокаралар ўтказдим. Биз 2019 йилда мамлакатда полиция томонидан рўйхатдан ўтмаган диний гуруҳларга қарши қаратилган бирорта ҳам операция ўтказилмаганини қайд этдик. Ҳолбуки, 2018 йилда бу рақам 114та, 2017 йилда эса 240тани ташкил этганди. Бу катта ютуқ, ҳақиқий прогресс, Давлат департаменти жамоасининг саъй-ҳаракатлари ўз самарасини бермоқда”, — деди Помпео тақдимот давомида.

Ижобий ўзгаришлар, шунингдек, Гамбияда ҳамда Исо Масиҳ Сўнгги кунлар авлиёлари Черкови (Мормонизмнинг энг йирик тармоғи) ибодатхонасини қуришга рухсат берган Яқин Шарқдаги биринчи мамлакат бўлмиш Бирлашган Араб Амирликларида ҳам қайд этилган.

Давлат департаменти 2019 йил 18 декабрда диний эркинликлар атрофидаги аҳвол ташвишга соладиган мамлакатларни санаб ўтган: Бирма, Хитой, Эритрея, Эрон, Шимолий Корея, Покистон, Саудия Арабистони, Тожикистон ва Туркманистон. Маърузада собиқ Совет Иттифоқи республикаларидан диний озчиликка нисбатан муносабати боис АҚШ назоратига олинган мамлакатлар орасида Тожикистон ва Туркманистон ҳамда “алоҳида эътибор рўйхатига” (Special Watch List) киритилган Россия ва Ўзбекистон бор.

АҚШнинг диний эркинликлар бўйича элчиси Сэм Браункбек маъруза тақдимотида Шинжонда уйғурларни ёппасига қамашлар давом этаётгани ҳамда “коронавирус эпидемияси даврида уйғур етакчиларидан бирортасини озод қилинганига ҳеч қандай далиллар йўқ”, — деб билдирди. “Агар уларни озодликка чиқарган бўлсалар ҳам, уларни Хитой яратган виртуал полиция давлатига чиқариб юборишган”, — дея қўшиб қўйди у.

Эронда ҳуқуқ ҳимоячи нодавлат ташкилоталари сунний мазҳабидаги мусулмонларнинг, шу жумладан, курдлар, белужийлар ва араблардан кўпчилик қамалаётгани ҳақида маълум қилишда давом этмоқдалар. Давлат департаментининг Эрон билан боғлиқ маърузасида қийноқлар, ҳибсга олиш пайтида калтакланишлар, мажбурлаб иқрорлик кўрсатмаларини олишлар, турмалардаги ёмон шароитлар ва адвокатларни ўз мижозлари олдига йўлатмасликлар ҳақида сўз юритилади.

АҚШ Давлат департаменти 10 йилдан зиёт вақт давомида Ўзбекистонни диний эркинликлар муносабати билан “алоҳида хавотир пайдо қилувчи мамлакатлар” рўйхатига киритиб келган. Помпео 2019 йилда республикани бу рўйхатдан ўчирилганини эълон қилди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Исломнинг муқаддас шаҳарларига зиёратлар нега чеклангани ёки бекор қилинганлари ҳақида

  • Россияда мигрантлар учун “ишонч рейтингини” жорий этиш режалаштирилмоқда. Хитойда бундай рейтинг яратиб бўлинган

  • Самарқанддаги ўрта асрлар меъморий ёдгорлиги – Шоҳи Зинда мақбарасини «реставрация»лар қандай қилиб ҳалок этаётгани ҳақида

  • Ўзбекистоннинг муқаддас қадамжолари. Тоғларга айланган авлиёнинг тишлари