Ўзбекистон дронлар ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

Pixabay.com сайти фотосурати

Ўзбекистон учувчисиз парвоз аппаратларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Дронлар давлат Геоинновация марказида йиғилади. Бу ҳақда жамоатчлик муҳокамасига чиқарилган ҳукумат қарорининг лойиҳасида сўз юритилган бўлиб, унга Repost.Uz нашри ўз эътиборига қаратди.

Марказ бутловчи қисмларни тендерларни ўтказмай, энг яхши таклифларни саралаш йўли билан тўғридан-тўғри ишлаб чиқарувчининг ўзидан сотиб олиши мумкин бўлади. Экспорт қилинаётган компонентлар давлат пошлинасидан ташқари бошқа барча божхона тўловларидан озод қилиниши тахмин қилинмоқда. Марказга ваколатли давлат органларининг буюртмасига асосан маҳсулотни сотиш ва экспорт қилиш ҳуқуқи берилади. Шунингдек, импорт ҳам пошлиналардан озод қилиши режалаштирилмоқда.

Қарор лойиҳаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган. Давергеодезкадастр қўмитаси Геоинновация марказида дронларга бир ой давомида хизмат кўрсатади, 2020 йил сентябрь ойида уларни йиғиш ишини йўлга қўяди ва 2022 йилгача бу каби аппаратлар ва уларнинг бутловчи қисмларини (электрон, навигацион ва оптик мосламаларидан ташқари) тўлиқ маҳаллийлаштирилишига эришиши лозим бўлади. Қурилиш ва Адлия вазирликларига бир ой давомида дронлардан фойдаланиш, сақлаш ва ташиш қоидаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш вазифаси топширилиши режалаштирилмоқда.

Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш билан Дастурий маҳсулотлар дирекцияси ва IT-парклари шуғулланадилар. Ахборот технологиялари ва алоқа вазирлигига маҳсулотларнинг халқаро стандартларга мос келиши устидан назорат қилиш вазифаси топширилади.

Давергеодезкадастр қўмитаси ва унга қарашли ташкилотлар қишлоқ хўжалиги дронлардан 150 метргача баландликдан туриб ерларини мониторинг қилиш учун фойдаланишга бепул рухсатнома ва сертификат оладилар.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон “ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда мамлакат ҳаво майдонидан рухсат берилмаган ҳолда фойдаланишнинг олдини олиш мақсадида” 2015 йилдан бошлаб учувчисиз парвоз аппаратларини мамлакатга олиб киришни ва фойдаланишни тақиқлаб қўйган. Фуқаролар ҳатто ўйинчоқ дронларидан фойдалангани учун жаримага тортилган. Ўзбекистон ҳукумати 2016 йил августида ўйинчоқ учувчисиз парвоз аппаратлари ёрдамида ҳаво майдонидан фойдаланиш учун рухсатнома олиш талаб этилмаслигини кўзда тутувчи қарорни қабул қилди. 2018 йил май ойида эса чет эллик ижодий гуруҳларига мамлакатга дронларни вақтинча олиб киришга рухсат берилди.

Тақиқ ҳозирги кунгача бекор қилинмаган, дронлардан фойдаланиш учун махсус рухсатнома талаб этилади. Учувчисиз мосламадан қонунга хилоф тарзда фойдаланганлик учун маъмурий ёки жиноий жавобгарлик – жаримадан бошлаб 15 суткагача қамоқ жазоси кўзда тутилган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ