Ўзбекистонга Хитойдан коронавирус бўйича мутахассислар ташриф буюради

Straitstimes.com сайти фотосурати

Ўзбекистонга коронавирус бўйича хитойлик мутахассисларнинг ташрифи кутилмоқда, деб хабар беради ЎзА. Улар иккита чартер рейси билан олиб келинади.

16- мартдан коронавирус бўйича call-маркази фаолият юритади. Одамлар 1003 рақами орқали мутахассислардан мазкур касаллик бўйича саволларига жавоб олишлари мумкин.

Ҳукумат томонидан оммавий тарзда ўтадиган анжуманлар, сайллар, жумладан Наврўз байрами бекор қилинди, барча таълим муассасалари ёпилди. Талаба ва мактаб ўқувчиларига масофадан билим олиш тавсия этилди.

Республика Вирусология институти коронавирус билан касалланган олти нафар фуқарони аниқлади. Улар Франция ва Туркиядан учиб келганлар.

Ўзбекистон бошқа мамлакатлар, жумладан Россия билан ҳаво, темир йўл, автомобиль алоқаларини бекор қилди. Москвадаги «Ватандош» уюшмасиниг раҳбари Усмон Баратов «Говорит Москва» радиостанциясига берган инвервьюсида Ўзбекистон чегарасининг ёпилиши билан боғлиқ вазият узоқ давом этса, салбий натижалар келтириб чиқариши мумкинлини таъкидлайди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра кейинги 24 соат ичида дунёда COVID-19 коронавируси билан 10 982 нафар одам касалланган, ушбу касалликка чалинганлардан 343 та одам оламдан ўтган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Москвада қолиб кетган меҳнат мигрантлари самоизоляция ва карантинни қандай ўтказишаётгани ҳақида

  • Ўзбекистон меҳнат мигрантларига ҳужжатларни расмийлаштириш учун микрокредитлар ажратади. Улар кимга керак?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди