Ўзбекистон Марказий банки банкоматларни қидиришнинг янги усулини таклиф этди

Qishloqqurilishbank.uz сайти фотосурати

Ўзбекистон Марказий банки автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматларининг фойдаланувчи учун энг яқин жойлашув манзилини аниқлашга ёрдам берадиган @uz_avtovash_bot телеграм ботини ишга туширди. Бу ҳақда Марказий банк сайтида хабар берилган.

Шунингдек, ушбу бот орқали 24/7 режимда ишловчи автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматларини банклар ва ҳудудлар кесимида излаш (шаҳар ва туман бўйича) имконияти мавжуд. МБ таъкидлашича, банкоматлар жойлашган манзиллар тўғрисидаги маълумотлар доимий янгиланиб турилади.

Мамлакат ҳудудида 5400 дан зиёд банкоматлар ўрнатилган. Ишлаётган банкоматни топиш, айниқса чет эллик фуқаро учун кўп ҳолларда, ҳатто туристлар учун мўлжалланган жойларда ҳам квестга айланиб кетади. “VISA тизими билан ишлайдиган банкомат Эски шаҳарда аттиги битта эди, — дея 2019 йил ёзида шикоят қилгандилар Бухоро зиёратига борган тревел-блогерлар. Mastercard карталаридан пулни ечиб олиш учун эса шаҳар марказига, Асака банкга бориш керак эди. Пулларни шаҳардаги ягона банкоматдан ечиб олиш мумкин эди ва охир-оқибат, у ҳам умуман ишламай қўя қолди”.

Шу чоққача банкоматларни беш хил услубда қидириш таклиф этилган – “Яндекс.Карта” ва 2GIS, HUMO ва Uzcard тўлов тизимлари ҳамда Марказий банк сайтлари орқали.

Марказий банк ишламаётган банкоматлар муаммосини марказлашган мониторинг тизими ёрдамида ҳал қилишни режалаштирмоқда. Бу тизим ҳар бир банкоматни масофадан туриб назорат қилиш имкониятини беради.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ