Эронда «генерал Сулаймоний ўлимига дахлдор шахс» ўлим жазосига маҳкум этилди

Қосим Сулаймоний дафни . Khamenei.ir сайти фотосурати

Эронда 2020 йил авиазарб орқали ўлдирилган генерал Қосим Сулаймоний ўлимига дахдор деб топилган инсон ўлим жазосига маҳкум этилди. Бу ҳақда Radio Farda хабар беради.

Маҳкум – Саид Маҳмуд Мусавий бўлиб, айрим маълумотларга кўра Ислом инқилоби муҳофизлари копрусида катта лавозимни эгаллаган. Уни хориж разведкалари (жумладан МРБ) билан ҳамкорлик қилганликда, уларга Эрон ҳарбий кучлари, жумладан генерал Сулаймоний фаолияти ва турар жойи тўғрисида маълумотлар берганликда айбладилар.

Эрон ҳукумати Мусавийнинг яқин орада қатл қилинишни маълум қилди.

Қосим Сулаймоний Ислом инқилоби муҳофизлари копрусининг бўлинмаларидан бири бўлмиш — «Қудс» ташкилотини бошқарган («Қудс» жангарилари жумладан, Суриядаги урушларда ҳам иштирок этган). АҚШ ҳукумати ушбу ташкилотни Ироқдаги ҳарбий объектларни вайрон қилган террорчи ташкилот деб билади (америкаликлар Ислом корпусини ҳам шундай тан олганлар). Шунингдек, генерал америкалик дипломатларга қарши ҳужум уюштирганликда айбланган.

Сулаймоний 3 январь куни Боғдод аэропорти яқинида америкаликлар авиазарбидан ҳалоқ бўлган. Эрон ҳукумати генерал учун қасд олишини эълон қилди, АҚШ президенти Дональд Трамп эса Эрон ҳудудига зарбалар беришга тайёр эканини билдирди. Вазият Яқин Шарқда улкан қуролли низоларни келтириб чиқариш хавфини туғдирди.

Эрон 8 апрель куни Ироқдаги америкаликлар ҳарбий объектларини ракетадан ўққа тутди. Трамп ушбу зарбадан Америка томони зарар кўрмаганини маълум қилди. Икки томонлама таҳдидларга қармасдан, АҚШ ва Эрон вазиятни янада таранглатишдан ўзини тийди (Оқ уй Эронга нисбатан янги санкциялар жорий қилиш билан чекланди).

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Сунъий ва инсон интеллекти ўртасидаги мувозанатни қандай сақлаш мумкин

  • Толиблар томонидан Афғонистон қайта ишғол қилинганидан сўнг ўтган икки йил ичида нималар ўзгаргани ҳақида

  • Саудия Арабистонининг футбол соҳасида бошлаган инқилоби ҳақида

  • Фирдавс Абдуҳолиқов — Маданий мерос ва ҳалқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги якунлари тўғрисида